Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

"Року рэп шайтонийми?"

Ўзбекистон телевизиони рок ва рэп йўналишидаги мусиқани махсус дастур билан “савалаган”.

Ўзбекистон матбуот нашрлари, айниқса радио телевизиони хос руҳда ўта бир томонлама ва шўрочасига ура –урчилик оҳангида тайёрланган кўрсатувда, рок ва рэп мусиқасини ўтган асрнинг эллигинчи йилларида пайдо бўлгани даъво этилади.

Қизиғи, бу иккала жанр – ҳам рок ва ҳам рэп илдизлари “ африкаликларнинг ов қилиш русумларига бориб тақалиши ва Оврўполик ёшларнинг миясини заҳарлаш, улар орасида аҳлоқсизликни тарғиб этиш учун яратилгани “ айтилади.

Ўзбек журналистлари даъво қилаётган, улар таъбирича бу ёвуз ва ё шайтоний амаллар ўз меваларини бермай қолмаган.

Хуллас, бу кўрсатувни кўрган соддадилроқ инсон, “ана қаранг, бу рок билан рэп деган мусиқа аввал африкада пайдо бўлибди, уни нимагадир кейин Оврўпога олиб келиб, Ғарблик ёшларни калласини айнитибди, энди мана бизда ҳам тарқаб, бизнинг ҳам ёшларни бузмоқчи экан...” деган фикрга келиши мумкин.

Шўролар даврида Ўзбекистонда рок услубида қўшиқлари билан халқ орасида танилган ва ўша давр коммунистлар тақиқлаган Даврон Ғойибовнинг айтишича, ҳар бир мусиқа жанрининг ўз мухлислари бўлади.

“Ҳар бир жанр турфа тоифадаги одамлар томонида суъистеъмол қилиниши мумкин. Аммо “рокнинг ўзида бир ёмонлик йўқ”, дейди Даврон Ғойибов.