BBC navigation

Мусулмон ҳарбийларидан қай бири 'Қуръон' тиловатини қойиллатади?

Сўнгги янгиланиш 23 январ 2013 - 10:20 GMT

Генерал Муҳаммад Али Асудийнинг айтишича, жаъми 65 иштирокчи мусулмон ҳарбийлари орасида энг зўр қори бўлиш учун беллашиб кўришади

Эрон пойтахти Теҳронда исломий давлатлар қуролли кучлари вакиллари ўртасида "Қуръони Карим" тиловати бўйича халқаро танлов бошланган.

Танловнинг расмий очилиш маросими душанба куни Теҳрон шимолидаги "Шодобод" мажмуасида бўлиб ўтган.

Унда ўндан ортиқ мусулмон мамлакатлари Қуролли кучлари Бош қўмондонлари ва ҳарбий атташелари иштирок этишган.

Маросимни эронлик халқаро миқёсда тан олинган қори Ҳамид Ризо Аҳмадий-Вафо "Қуръон" сураларини тиловат этиш билан бошлаб берган.

Индонезиялик таниқли қори Аҳмад Муҳожирнинг тиловатлари остида эса, очилиш маросими ўз поёнига етган.

Танлов ташкилий қўмитасига Эрон Инқилоб Гвардиясининг Маданий ишлар бўйича қўмондони муовини генерал Муҳаммад Али Асудий бошчилик қилмоқда.

Эронлик масъулларга кўра, элликка яқин мусулмон давлати юқори мартабали ҳарбийларига таклифнома юборишган.

Аммо улардан фақат 20 га яқини таклифларини қабул қилиб, мусулмон ҳарбийлар орасидаги халқаро "Қуръон" тиловати танловида иштирок этишга рози бўлишган.

Халқаро танлов иштирокчилари орасида Афғонистон, Бангладеш, Малдив, Гвинея, Судан, Нигер, Иордания ҳамда Босния ва Герцоговина ҳарбийлари ҳам бор

Аён бўлишича, қолган мамлакатлардан айримлари конституциялари изн бермаслиги, бошқалари эса, ҳудудларида кечаётган уруш ва қуролли низолар боис, тўрт кунлик тадбирда қатнашолмасликларини билдиришган.

Халқаро танлов иштирокчилари орасида Афғонистон, Бангладеш, Малдив, Гвинея, Судан, Нигер, Иордания ҳамда Босния ва Герцоговина ҳарбийлари ҳам бор.

Генерал Муҳаммад Али Асудийнинг айтишича, жаъми 65 иштирокчи мусулмон ҳарбийлари орасида энг зўр қори бўлиш учун беллашиб кўришади.

Уларнинг қорилик маҳоратию санъатини Индонезия, Миср, Малайзия, Ироқ ва Эронннинг ўзидан бўлган 12 мутахассисдан иборат ҳакамлар ҳайъати баҳолайди.

Эронлик генералнинг айтишича, ғолиб эртага пайшанба куни, яъни 24 январ куни расман эълон қилинади.

Айни ўринда шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Эрон шу пайтгача бу каби халқаро танловга мезбонлик қилмаган.

Дунёнинг исломий давлатлари қуролли кучлари ҳарбийлари иштирокидаги қорилар танловининг ўзи ҳар йили ўтказиб келинади.

Ўтган йил якунида ёш қорилар орасида Баҳрайнда бўлиб ўтган танловда эса, доғистонлик 14 ёшли Билол Абдулхолиқов қориликда 43 иштирокчи орасидан энг зўри, деб топилганди.

Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.
Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг. Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг. Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.