Жазога тортилган Салмон Хон Дубайга боради

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

Мумбай Олий маҳкамаси қамоқ жазосига ҳукм қилинган Салмон Хоннинг Дубайда бўлиб ўтадиган тақдирлаш маросимида иштирок этишига рухсат берди.

Болливуд юлдузи автомобилида бир уйсизни босиб ўлдиргани учун жазога тортилган, аммо, ҳукмга қарши шикоят жараёнида гаров пули эвазига озодликда қолаётганди.

Салмон Хон 28 май куни сафар қилиш учун Мумбай маҳкамасидан изн сўраган.

"Араб-Болливуд соврини" ташкилотчилари ўтган ҳафтадаёқ унинг иштирокини тасдиқлашганди.

Фото муаллифлик ҳуқуқи EPA

Салмон Хон жума куни тадбир ниҳоясида чиқиш қилади. Унинг иккита рақс ижро этиши кутилмоқда.

Салмон Хон Болливуднинг катта сонли мухлисларга эга ўта муваффақиятли юлдузларидан бири. У 80дан ортиқ ҳинд тилида ишланган филмларда иштирок этган.

Актёр 6 май куни қотилликда айбдор топилган ва 5 йилга озодликдан маҳрум қилинганди.

Бироқ, маҳкама ҳукми эълон қилганидан икки кун ўтиб, у шикоят аризаси берган ҳамда токи, жараён якун топгунга қадар гаров пули эвазига озодликда қолдирилган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty

Агар актёр Ҳиндистондан чиқмоқчи бўлса, маҳкама рухсатини олиши кераклиги айтилганди.

2002 йил Салмон Хон бошқарган авомобил Мумбай кўчаларидан бирида ухлаб ётган уйсизларни уриб кетиши оқибатида бир киши нобуд бўлган ва тўрт инсон жароҳат олган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

Бу мавзуда батафсилроқ