Темурийлар давридаги бинолар таъмирга муҳтож

Image caption Бугунда Ҳиротдаги Ихтиёриддин қалъасида турли кўргазмалар ташкил қилинади

Афғонистоннинг Ҳирот шаҳрида қадимий девор қулаб тушиши оқибатида 6 инсон ҳаётдан кўз юмди.

Бунинг ортидан, шаҳардаги барча тарихий обидаларнинг одамлар ҳаётига хавф туғдириш-туғдирмаслигини ўрганиб чиқишга буйруқ берилди.

"Бу ҳодиса Ҳиротнинг 6 ноҳиясида юз берди. Ушбу ноҳияда қадимдан қолган деворлар бор. Уйларини кенгайтиришга уринган аҳволи вакиллари девор тагидан тупроқ ковлаб олгани боис унга зил кетгани айтилмоқда. Энди бу қулаб тушган девор Темурийлар давридан олдинги даврга тааллуқли бўлса эҳтимол", дейди Ҳиротдаги мухбиримиз Ҳумоюн Ҳадид.

Темурийлар ҳукмронлиги даврларида Ҳиротда кўплаб меъморий обидалар, боғлар, ариқ ва каналлар бунёд этилган. Бундай маданий бойликлар сони расман 850та деб қайд қилинган.

Тарих саҳифаларида ўз даврида бош вазир лавозимида бўлган Ҳазрат Алишер Навоий ободончилик ишларига бош-қош бўлгани хусусида фактлар мавжуд.

Бугунги кунда Ҳиротдаги тарихий обидалар қандай аҳволда?

Мухбиримиз Ҳумоюн Ҳадидга кўра, бу иншоотларнинг аксари бугунги кунда таъмирга мухтож қолмоқда.

"Ўтган 30-40 йиллик урушларда ушбу тарихий бинолар кўп зиён кўрган. Уларнинг 20-25таси ўтган 13 йил асносида қайта таъмирдан чиқарилган. Аммо, бошқа кўплаб тарихий бойликлар хароба ҳолатда турибди, уларнинг жиддий таъмирга зарурати бор", дейди мухбиримиз.

Суҳбатни тўлиқ шаклда тингланг

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio