Уитни Хюстоннинг қизи Бобби Кристина оламдан ўтди

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters
Image caption Бобби Кристина Браун 22 ёшда эди

Марҳум қўшиқчи ва киноактриса Уитни Хюстоннинг қизи Бобби Кристина Браун 22 ёшида оламдан ўтди.

Оила воизи Кристен Фостернинг хабар қилишича, Кристина Браун якшанба куни яқинлари қуршовида вафот этган.

"Алвидо дейиш оғир. Якшанба, 26 июл куни Бобби Кристина Браун осойишта ҳаётдан кўз юмди. Оила барчага меҳр-муҳаббат ва дуолар учун миннатдорчилик билдиради. Бобби Кристина: "Шамол ортимда ва қуёш менинг юзларимда", деган бўларди".

У 31 январ куни ўз уйининг ваннахонасида беҳуш ҳолда топилган, ўшандан бери кома ҳолатида эди.

Аҳволи ёмонлашаркан, бир ой олдин Жоржия штатидаги оғир хасталиклар шифохонасига ўтказилганди.

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP
Image caption Уитни Хюстон 2012 йил Лос Анжелосдаги меҳмонхонада ўлик ҳолда топилганди

Кристина Бобби Браун ва Уитни Хюстоннинг ёлғиз фарзанди эди.

Америкалик машҳур қўшиқчи ва киноактриса Уитни Хюстон 2012 йил Лос Анжелосдаги меҳмонхонада ўлик ҳолда топилганди.

Би-би-сининг Лос Анжелосдаги мухбири Реган Моррисга кўра, Кристина Браун ўз онасининг қўшиқчилик ва актрисалик фаолиятини давом эттиришни орзу қилганди.

У телевидениеда кичик роллар ижро этган, аммо ҳали баланд чўққиларга чиқиб улгурмаганди.

Фото муаллифлик ҳуқуқи none
Image caption Ушалмаган орзулар...

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

Бу мавзуда батафсилроқ