Туркия ширкати денгиз бўйлаб ҳалол саёҳат таклиф қилмоқда

Фото муаллифлик ҳуқуқи none

Туркия сайёҳлик ширкати илк бор 100% ҳалол дейилаётган кема саёҳатини таклиф қилмоқда.

Хабар қилинишича, ушбу денгиз саёҳатига кўпроқ диндор мусулмонлар эътиборини тортиш кўзланган.

Онадўли хабар агентлигининг ёзишича, денгизга сафарини сентябр ойи охирида бошлайдиган саёҳатчилар фақат аёллар ва ё фақат эркаклар фойдаланишлари мумкин бўлган туркча ҳаммомлар ва спорт залларидан баҳраманд бўладилар.

Шунингдек, Эгей денгиз бўйлаб кезадиагн ушбу кемада қимор ўйнашга, спиртли ичимликлар ва ё чўчқа гўшти маҳсулотлари сотишга рухсат берилмайди.

Ҳатто кемадаги мебиллар ҳам эҳтиёткорлик билан танланган.

"Кемамиз деворларида Исломий қадриятларга ёт бўлган суратлар ҳам йўқ", деб айтган лойиҳа бошқарувчиси Гўкмен Айдиналп Онадўли хабар агентлиги билан суҳбатда.

"Усмонлилар изидан" деб номланган тўрт кунлик денгиз саёҳати давомида саёҳатчилар Родос ва Крит оролларини томоша қилишади.

"У фақат алкогол ва ё чўчқа гўшти маҳсулотларидан ҳоли кема бўлмайди", дея қўшимча қилади саёҳатни ташкил қилаётган агентлик (Fusion Tour) раҳбари Камол Гунай.

"Бу маданий ва тарихий масканлар бўйлаб саёҳат бўлади", дейди у.

Бугунда Туркияда ҳалол сайёҳлик бизнеси гуллаб-яшнамоқда. Мусулмонлар талабларига мос озиқ-овқатлар, фақат аёллар фойдаланишлари мумкин бўлган ҳовузлар ва ё соҳиллар таклиф қилувчи меҳмонхоналар сони ортган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio