Мариника Бабажанова: "Кимгадир ўрним керак бўлди"

Бабаназарова хоним музейни 1984 йилдан бери бошқариб келган Фото муаллифлик ҳуқуқи Marinika Babanazarova
Image caption Бабаназарова хоним музейни 1984 йилдан бери бошқариб келган

Таниқли Рус авангард музейининг директори тўсатдан ишдан олиниши норозиликка сабаб бўлган. Маҳаллий ҳокимият душанба куни Мариника Бабаназаровани бирор сабабсиз Савицкий музейидан бўшатди. Бабаназарова хонимнинг маълум қилишича, ушбу қарор унинг оригинал картина ўғрилаш ва ўрнига қалбакисини қўйиб қўйиш айбловлари билан боғлиқ.

У ушбу айбловларни "беъмани" ва "асоссиз" эканлигини таъкидлади.

Музей жойлашган Қорақалпоғистон Маданият ва Спорт вазирлигидан изоҳ олишнинг имкони бўлмади.

Музей ходимлари ҳукумат қароридан норози эканлигини билдириб баёнот бердилар. Бундай қадам ўзгача фикрлиларга тоқат қилинмайдиган Ўзбекистонда жуда кам учрайди.

Баёнотда музей ходимлари директорнинг виждонли эканлиги ва барча коллекция бутунлигича сақланаётганини билдиришган.

Бой тарих

Музейни 1984 йилдан бери бошқариб келаётган Мариника Бабаназарова Би-би-си билан интервьюда ишдан бўшатиш қарори у учун "кутилмаган сюрприз" бўлганлигини айтди.

Унинг айтишича, унга қўйилаётган оригинал асарни сотиб ўрнига қалбакисини қўйиш айби "музей раҳбариятини обрўсизлантиришга қаратилган ва кимдир менинг ўрнимга кўз олайтирган."

Савицкий коллекцияси номи билан машҳур Қорақалпоқ давлат санъат музейида 90 мингдан ортиқ санъат асарлари сақланади. Унинг таркибида жаҳондаги иккинчи йирик Рус авангард санъати коллекцияси мужассамлашган. Энг йирик коллекция Петербургдаги Россия давлат санъат музейида сақланади.

Савицкий музейининг олис Қорақалпоғистонда жойлашиши санъат ихлосмандалари учун уни янада жозибадор қилади.

Коллекциянинг картиналари ва тарихи томошабинларни ўзига оҳанграбодек тортади. Ишчиларнинг бахтли чеҳраларини акс эттирувчи "ижтимоий реализм" услубигина рухсат этилган бир вақтларда, музей асосчиси Савицкийнинг Марказий Осиё ва Россиядан йиққан коллекцияси Совет ташвиқотига қаратилган чақириқ бўлганди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

Бу мавзуда батафсилроқ