Жонни Депп энг қиммат актёр бўлди

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty
Image caption "Эгаридан тушови қиммат" актёрми?

Forbes журналига кўра, Жонни Депп 2015 йилда энг кўп пул тўланадиган актёр бўлди.

Журналга кўра, бу бир қадар “эгаридан тушови қимматга тушди” қабилидаги тўловлардир.

Айни рўйхатга июн ойига қадар экранларга чиқарилган уч филмда бош ролларни ўйнаган актёрлар номи киритилди.

Деппга сармоядорлар тўлаган ҳар бир доллар учун 1,2 доллар фойда олишган.

Депп ўйнаган “Мордекай” комедияси ижарага чиқиши билан савдоси барбод бўлди.

Филмни ишлаш учун 60 миллион доллар сарфланган бўлса, ундан келган фойда 47,4 миллион эди, холос.

2014 суратга олинган илмий-саргузашт “Олийжаноблик” филми эса сарфланган маблағни базўр оқлади.

Иккинчи ўринда эса Дензел Вашингтон, унга сарфланган ҳар бир доллар учун сармоядорлар 6,5 доллар фойда олишган.

2009 ва 2010 йилларда айни рўйхатда биринчи бўлган Уилл Феррелл эса бу гал сармоядорларга бир доллар учун 6,8 доллардан фойда келтирган.

У «Телебошловчи 2» ва « Адолатли сайлов учун чиркин кампания» номли филмларда суратга тушган.

«Ўғирланган 3» филми қаҳрамони Лиам Ниисон эса тўртинчи ўринда.

Бу филм яратилиши учун 50 миллион доллар сарфланган, фойда эса 70 миллиондан ошиб кетган.

Фойдаси энг оз бўлган, аммо энг кўп ҳақ олган актёрлар рўйхати

(Ҳар бир сарфланган доллардан олинган фойда)

1. Жонни Депп – $1,20

2. Дензел Вашингтон - $6,50

3. Уилл Феррелл - $6,80

4. Лиам Ниисон - $7,80

5. Уилл Смит - $8,60

6. Кристиан Бейл - $9,20

7. Ченнинг Тейтум - $10,80

8. Брэд Питт - $12

9. Бен Аффлек - $12,30

10. Том Круз - $13,60

2015 йилнинг энг кўп фойда келтирган актёрлари

(Ҳар бир сарфланган доллардан олинган фойда)

1. Крис Эванс - $181,80

2. Мила Кунис - $87,30

3. Скарлетт Йоханссон - $84,90

4. Гвинет Пэлтроу - $82,90

5. Эмма Стоун - $54

6.Крис Хемсворт - $42,10

7. Вин Дизел - $ 40,30

8. Женнифер Лоуренс – 39,10

9. Марк Уолберг - $37,90

10. Дуэйн Жонсон - $ 28,10

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз -telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio