"Кулган мен эмасман. Менмас йиғлаган..."

BBCUZBEK Адабиёт: Ҳалима Худойбердиева-Ўзбекистон Халқ шоираси, "Илк муҳаббат", Чаман", "Суюнчи тоғларим", "Бобо қуёш", "Иссиқ қор", "Садоқат", "Муқаддас аёл" ва "Тўмариснинг айтгани" каби қатор шеърий китоблар муаллифи.

Сирдарё вилоятининг Боёвут туманида Умматқул Худойберди ўғли ва Шафоат Хонназар қизи оиласида дунёга келган.

*********************************************************************************************************************************************************

  • ХАТО КЕТДИМ
  • Оқлайман деб дунёни кирланиб битдим ўзим.
  • (Абдулла Тўқайдан)

Кулган мен эмасман.

Менмас йиғлаган,

Симсим сирқираган сато, кетдим мен.

Мозий қаърларидан инжу йиғмаган,

Бугунга сиғмаган садо, кетдим мен.

Гоҳ тикан кўкларкан гулзорларида,

Кўнглим ерга кирди озорларидан.

Кир-чир қўллар тегиб бозорларида

Оҳори тўқилган мато, кетдим мен.

Пайдо. Шайдо эдим. Нопойт айладилар,

Барги хазонимдан байт айладилар.

Жайрондай жонимни сайд айладилар,

Жоним сайёдларга ато, кетдим мен.

Дунёга нурли йўл солмоқчи эдим,

Банди бўлдим, гарчандки соқчи эдим.

Дунё доғини кетказмоқчи эдим,

Ўзимга доғ тегди. Хато кетдим мен.

Кулган мен эмасман. Менмас йиғлаган…

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram BBC UZBEK
  • Twitter BBC UZBEK
  • Odnoklassniki BBCUZBEK
  • Facebook BBC UZBEK
  • Google+ BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon

Бу мавзуда батафсилроқ