Али Ҳамроев билан суҳбат
Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Мелис Абзалов 78 ёшида вафот этган

"Келинлар қўзғолони", "Суюнчи", "Чинор остидаги дуэль", "Майсаранинг иши”, " Ўтган кунлар", "Чимилдиқ” каби қатор филмлар режиссёри Мелис Абзалов 78 ёшида вафот этган.

Унинг дўсти, режиссёр Али Ҳамроевнинг Би-би-сига айтишича, Мелис Абзалов Швецияда ўз қизининг хонадонида жон берган.

“Эрталаб Мелиснинг қизи телефон қилиб айтди. Сўнгги ойлар у Швецияда яшаб келаётганди. Ўтган 15 йил ичида қийналди. Ҳозирги олинаётган филмлардан кўнгли тўлмас, ўз лойиҳаларини эса Ўзбекистондаги раҳбарлар қабул қилмаётганини айтар эди”, деб хотирлайди Али Ҳамроев.

Ўзбек режиссёри Стокгольм шаҳрида дафн этилиши айтилди.