Афғонистонда Наврўз

Толибон даврида Наврўз оташпарастликка асосланган куфр дея тақиқланганди. Анъанадор уламолар ҳамон уни танқид қиладилар. Ўтмишдаги ёки бугунги қарашлар қанчалар зиддиятли бўлмасин, Деҳқонлар куни номи билан ҳам маълум Наврўз кўплаб афғонларнинг севимли айёми сифатида қолган. (Пайинда Сарганд, Би-би-си Афғон Хизмати)

Сурат тагсўзи,

Баҳор келиши билан Афғонистон тоғ тизмалари орасидаги бепоён текисликлари қизил лолаларга бурканади. Болалар ранг-баранг гулларни тўплаб, йўлчиларга сотишади. Наврўзнинг яна бир номи бор: Мелаи Гули Сурх - Қизил гул байрами.

Сурат тагсўзи,

Ранглар турфа хиллиги-Наврўзнинг асосий белгиларидан бири. Наврўз кунлари афғон болалари учун севимли давр. Мактабга бориш имконига эга бўлган омадли болалар учун Наврўз қишки таътилнинг сўнгги кунидир.

Сурат тагсўзи,

Қизлар бисотларидаги энг чиройли либосларини киядилар. Миллий кийим-бошдаги мана бу қизлар Президент саройидаги тадбирга йўл олишган. (2014 йилги расм)

Сурат тагсўзи,

Наврўз фақат ранглар билан эмас, овозлар билан ҳам келади. Шиша билакузукларнинг майин саслари ҳамма жойда қулоққа чалинади. Ушбу нафис билакузукларни аёллар ва болалар кўча бозоридан сотиб олишлари мумкин.

Сурат тагсўзи,

Толибон даврида мусиқа ва рақс тақиқланганди. Шўх-шодон ёш йигитлар аттан дея аталмиш миллий рақсга қўшилишлари учун Наврўз баҳона, холос.

Сурат тагсўзи,

Гарчи, Наврўзнинг Исломга алоқаси бўлмаса-да, кўплаб оилалар Мазори Шарифдаги Ҳазрати Али мақбарасини зиёрат қилади. Ҳазрат Али мақбараси атрофидаги Наврўз байрамида ўн минглаб одамлар қатнашади.

Сурат тагсўзи,

Исломий уламолар Наврўзга қарши кампания олиб боришар ва байрамни шаккоклик дея қоралар экан, кўплаб афғонлар буни урушлардан вайрон бўлган мамлакатлари учун дуо қилиш фурсати сифатида кўрадилар.

Сурат тагсўзи,

Вертолётлар байрам табриклари битилган варақалар сочади ва Карти Сахи зиёратгоҳидаги кабутарлар зиёратчиларга ўз жойларини бериб кўкка учадилар.

Сурат тагсўзи,

Расмий ва умумхалқ тадбирлари ниҳоя топгач, кўплаб ёшлар сайлга чиқадилар. Афғон ўсмирлари мусиқа чалиб, шодликларини ўзаро баҳам кўришади.