Стивен Хокинг: Борлиқ ҳақида одамларнинг тасаввурини ўзгартирган олим

Stephen Hawking Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

Британиялик назариячи физик Стивен Хокинг оғир нейродегенератив хасталигига қарамасдан ўз даврининг энг ҳурматли ва машҳур олимларидан бири бўлди. У Кембриждаги уйида 76 ёшида вафот этди.

Ажойиб юмор туйғуси билан у фаннинг оммалаштирувчи бўлди ва ўз меҳнати кенг жамоатчиликка етиб бориши учун ҳар доим ҳаракат қилган.

1988 йили нашрдан чиққан унга тегишли "Замоннинг қисқа тарихи" энг кўп сотилган китоблар сирасидан ўрин олган.

Мирзиёев: Мусулмон дунёси фан ва технологиялар соҳасида ортда қолмоқда

Хокинг машҳур телешоуларда иштирок этарди, унинг рақамли овозини таниқли мусиқачилар ўз асарларида ишлатди.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Rex Features
Image caption Хокинг университетда ўқиб юрганида ён амиотрофик склерози бўй кўрсата бошлаган

Стивен Уильям Хокинг 1942 йилнинг 8 январида Оксфордда таваллуд топди. Отаси тадқиқотчи биолог немис бомбардировкаларидан сақланиш учун Лондоннни тарк этган.

Хокинг Лондон ва Сент-Олбансда улғайди. Оксфорд университетида физика бўйича бакалаврни битирди ва космологияни ўрганиш учун Кембрижга келди.

Ўсмирлик чоғида у чавандозлик ва эшкак эшиш билан шуғулланди. Бироқ Кембриж университетида ён томон амиотрофик склероз ташхиси қўйилади. Бу хасталик кейинчалик уни бутунлай фалаж бўлиб қолишига олиб келди.

1964 йили Хокинг ўзининг биринчи хотини Жейн билан турмуш қурмоқчи бўлганида шифокорлар унга 2-3 йиллик умри қолганини айтганди.

Бироқ хасталик кутилганидан секинроқ ривожланди.

Эр-хотиндан уч фарзанд туғилди.

1988 йилга келиб трахеотомияни бошидан кечирган Хокинг овозни синтезлаб берувчи ускуна ёрдамида гапирадиган бўлиб қолди. Шу ҳолида у коинотга йўл кўрсатгич бўлиб хизмат қилган "Замоннинг қисқача тарихи" китобини ёзиб тугатди.

Фото муаллифлик ҳуқуқи PA
Image caption Хокинг считал, что Вселенная развивается согласно четко определенным законам

20 йил давомида ушбу китобнинг 10 миллиондан ортиқ нусхаси сотилди.

Машҳурлик

Хокинг - қора туйнукларнинг ғойиб бўлиши назарияси муаллифи ҳисобланади. Ушбу назарияга кўра, қора туйнук нафақат атрофидаги нарсаларни ютиб юборади, балки ўзи ҳам турли қисмларга бўлинади ва алал-оқибат йўқ бўлиб кетади.

Хокинг томонидан ёзилган Қора туйнук бўлакларининг элементар нурланиш жараёни "Хокинг нурланиши" номини олган.

Афсонавий олим илмий ечимларни ҳисобсиз ёки тажрибаларсиз визуаллаштириш каби ўзига хос қобилияти билан танилган эди.

Бироқ унинг борлиқ аниқ қонуният асосида ривожланмоқда деган "борлиқ назарияси" унга кўпроқ эътибор қаратган бўлиши мумкин.

  • BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг. Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek

Алоқадор мавзулар

Алоқадор интернет саҳифалари

BBC ташқи интернет саҳифалар учун масъул эмас