BBCUZBEK.COM билан боғланиш йўллари (proxy)

Бугунги технологиялар оддий ўқувчи, томошабин ёки радиотингловчининг янгилик, ахборот манбаига айланиш жараёнини жадаллаштирган.

Тобора кўп сондаги муштарийлар телевидение, радио ёки интернетдаги видеокадр, сурат ва хабар муаллифларига айланмоқда.

BBCUZBEK.COMнинг янги веб-саҳифасида ҳам радио тингловчиларимиз, интернет саҳифамиз ўқувчиларининг сурат ҳамда видеоларини таҳририятга юбориш имконияти осонлаштирилган, Сиз бундан фойдаланишингиз мумкин. ( Ўзбекистонда bbcuzbek.com га кириш йўли uzbekweb.net орқали )

Биз муштарийларимиз фотосуратларини веб-саҳифамизда эълон қилиб ҳам бормоқдамиз.

Тошкент шаҳридан фотогалереяни томоша қилинг

Бошиданоқ BBCUZBEK.COM сурат ёки видеони тасвирга тушириш учун ўзингиз ёки бошқаларни хатарга қўймаcлигингизни тавсия этади, керак бўлмаган таҳдид ёхуд қонунни бузишга бормасликни маслаҳат беради.

Сизнинг янгилигингиз, сизнинг суратингиз

Сунъий йўлдош орқали дастурларни тинглаш

Apstar2R Satellite 76.5° East (Шарқ) The service id is 13968. ( Хизмат рақами)

BBCUZBEK.COM таҳририяти SMS рақами +447786201124

Сиз ўз фикр-мулоҳазаларингиз, шунингдек, хабарларингизни бизга SMS орқали юборишингиз мумкин.

Шундай қилиб, биз сиздан бир телефон масофаси қадар узоқмиз, холос.

Биз билан SMS oрқали ҳамкорлик қилишнинг янги ва қулай имкониятидан фойдаланишни унутманг!

Тингловчиларимизга Би-би-си радиосини қайси тўлқинларда тинглаш мумкинлигини эслатамиз

Тошкент вақти билан соат 18 даги дастуримизни қисқа тўлқинларда 17650 кгц тўлқинида тинглаш мумкин.

Би-би-си Ўзбек хизматининг дастурларини Тошкент вақти бўйича ҳар куни билан Тошкент вақти билан соат 18 дан 18.30 гача тинглаш мумкин.

Афғонистон учун махсус дастуримизни Кобул вақти билан 18.30 дан 19.00 гача эшитиш мумкин.

Ўзбекистонда дастурларимизни 18.00 дан 18.30 га қадар 1251 ва 1188 ўрта тўлқинларда тинглай оласиз.

Минтақада мавжуд қисқа тўлқинлардан ташқари - Қозоғистон жанубида 1188 ўрта тўлқинларда тинглайсиз.

Тожикистон ва Ўзбекистонда шунингдек, 1251 ўрта тўлқинларда ҳам тинглаш мумкин.

Тожикистонга қўшни Ўзбекистон вилоятларида ҳам шу тўлқиндамиз.

Ўзбек хизматининг Афғонистон учун махсус дастури FM тўлқинларида Мозори Шарифда 89, Шибирғонда 91, Майманада 92.1, Қундузда 88.1 МГЦ, шунингдек, 1251 ўрта тўлқинларда ҳаво мавжларига узатилади.