Би-би-сининг Мобил Телефонлар хизматидан фойдаланиш учун қанча тўлаш керак?

Мобил телефонлардаги материаллар учун Би-би-си ҳақ олмайди. Фақат ўзингизнинг мобил телефон операторингизга тўлашингизга тўғри келади. Мобил телефон оператори интернетга уланиб сарфланган вақт учун ёхуд сиз қабул қилиб олган маълумотлар миқдори учун ҳақ олади.

Мисол учун Британиядаги мобил оператор 1 МВ(мегабайт) маълумот учун 2 Британия фунт стерлинги олса, бу дегани Би-би-сининг янгиликларидан иборат бир саҳифа учун 1 пенс тўлаш лозим бўлади.

Қандай қилиб маълумот узатиш учун кам ҳақ тўлаш мумкин?

Бунинг бир неча йўли бор:

Ўзингизнинг мобил телефон операторингиздан муайян хизмат пакетини сотиб олинг: агар сизнинг тарифингизда бошидан маълумотларнинг муайян ҳажми киритилган бўлса, мобил интернетдан фойдаланиш ёки мобил телефонда интернетдаги видеони томоша қилиш арзонга тушиши мумкин. Пакетлар ёки тарифлар борасида ўзингизнинг мобил телефон операторингизга мурожаат қилинг.

Яна бир йўли Wi-Fi дан фойдаланиш: Борган сайин кўп мобил телефонлари Wi-Fi қурилмалари билан ишлаб чиқарилаяпти. Wi-Fi орқали Би-би-си материаллари билан танишиш янада арзон бўлиши мумкин. Ўзингизнинг мобил телефонингизда Wi-Fi қурилмаси бор ёки йўқлиги борасида ишончингиз комил бўлмаса, телефонингизни ишлаб чиқарган ширкат ёки мобил операторингиз билан боғланинг.

Bluetooth дан фойдаланиш: Би-би-си сайтидаги айрим видеоклиплар бепул тарқатилади, мобил телефонида Bluetooth мосламаси бўлган кишилар бу видеоклипларни бир-бири билан алмашиш имкониятига эгалар.