BBCUZBEK.comга RSS янгиликлари билан боғланинг!

RSS Янгиликлари нима?

RSS янгиликлари BBCUZBEK.COM да Сиз ёқтирган янгилик ва ахборотни қисқа фурсатда қабул қилишнинг осон йўлидир.

Кун мобайнида BBCUZBEK.COM саҳифасида янгиликлар ва махсус мақолалар янгиланиши билан Сизнинг RSS янгиликларингиз RSS News Reader воситасида янгиланади. Сиз ўзингизнинг RSS News Readerингизда сўнгги сарлавҳалар, уларнинг қисқа изоҳи ҳамда Сизни мақоланинг тўла матнига элтувчи йўлни кўрасиз.

BBCUZBEK.COMнинг RSS янгиликларига қандай қилиб обуна бўлиш мумкин?

  • Сизнинг ўз компьютерингизга RSS News Reader деб аталадиган программа ўрнатишингиз керак бўлади. Бу программа Сиз танлаган веб-саҳифадаги RSS янгиликлари ва ахборотни кўриш имконини беради.
  • BBCUZBEK.comнинг RSS янгиликларини қабул қилиш учун ‘маус’ ёки ‘сичқонча’нинг ўнгини босинг ёки Менюдан ‘Copy Shortcut’ командасини танланг!
  • Ҳозир RSS янгиликларининг URLидан нусха олинади, уни Сиз ўзингизнинг RSS News Readerингизга қўшиб қўйишингиз мумкин.
  • Сиз ўзингиз танлаган RSS янгилигини компьютерингиз RSS News Readerидаги RSS янгиликлари мажмуасининг обуна рўйхатига қўшиб қўйиш учун пастдаги кўрсатмаларга риоя қилишингиз лозим
  • бўлади. Айрим RSS News Reader лар адресни янги канал сифатида қўшиб қўйишни талаб қилади, унда янгиликлар сарлавҳалари, қисқа мазмуни ва мақоланинг ўзига йўналтирадиган йўлланма Сизнинг экранингизда пайдо бўлаверади.

Эслатма: Янги RSS News Readerлар Би-би-си RSS янгиликларига Би-би-си саҳифасини ўқиб турган вақтингизда обуна бўлишингиз мумкинлиги ҳақида огоҳлантириши мумкин.

Қаердан RSS News Reader топсам бўлади?

RSS News Readerларнинг турли-туман хиллари мавжуд. Уларни қидириб топиш тафсилотларини интернетдан кўришингиз мумкин. Уларни компьютерга эркин ўрнатса бўлади.

Турли RSS News Readerлар турли операцион тизимларда ишлайди. Бир қарорга келишдан олдин ана шу жиҳатини назарда тутинг!

Шунингдек, айрим RSS News Readerлар айрим тиллардаги ёзувларни акс эттирмаслигини инобатга олиш муҳимдир.

Шартлар

Барча ҳуқуқлар, жумладан Би-би-си веб саҳифалари мазмунига доир муаллифлик ҳуқуқлари ҳам Би-би-сига тегишли ёки Би-би-си томонидан назорат қилинади.

Би-би-си веб саҳифалари материалларини қабул қилар экансиз, Сиз ушбу материаллар мазмунидан фақат ўзингиз учун нотижорат мақсадда фойдаланишга розилик берасиз.

Би-би-сининг ёзма рухсатисиз Би-би-си саҳифаларидан электроник равишда ёки оддий йўлда нусха кўчириш, радио-телеэфирга узатиш, (ҳар қандай шаклда) сақлаш, тарқатиш, оммавий намойиш, Би-би-си веб саҳифаси мазмунини ҳар қандай мақсадда ўзгартириш ёки мослаштириш ҳуқуқига Сиз эга эмассиз.