Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Шерзод Каримов: 'Австралияга қарши ўйинга албатта тайёрмиз'

Фото муаллифлик ҳуқуқи uff.com
Image caption Ўзбекистон Олимпия миллий терма жамоаси сардори Шерзод Каримов нақ учрашув арафасида ҳозирликларидан кўнгли тўқ эканини айтмоқда

Футбол бўйича Ўзбекистон Олимпия миллий терма жамоаси учинчи тур саралаш босқич беллашувларининг дастлабки жавоб учрашувида эртага ашаддий рақиблари австралияликларга қарши майдонга тушади.

Эртанги ўйин маҳаллий вақт билан соат 20:00 да Тошкентнинг "Жар" стадионда бўлиб ўтади.

"Ўлим" гуруҳига тушгани айтилган Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси кейинги босқичга чиқиш учун Осиё қитъасининг наҳанглари Австралия, Ироқ ва Бирлашган Араб Амирликлари билан беллашмоқда.

Ўз гуруҳида ўтказган уч учрашуви натижалари ортидан, Ўзбекистон Олимпия миллий терма жамоаси жорий пайтда 5 очко билан пешқадамлик қилиб турибди.

Барча беллашувларини дуранг ҳисоби билан якунлаган Австралиянинг ҳисобидаги очколар сони эса, бор-йўғи учтадир.

Ҳозирги босқичда 2012 йилги Лондон Ёзги Олимпиада Ўйинларига бор-йўғи тўртта йўлланмани қўлга киритиш учун қитъанинг 12 миллий терма жамоаси кураш олиб боришмоқда.

Йўлланмани нақд қилиш учун, қай бир миллий терма жамоа бўлишидан қатъиназар, ўз гуруҳида биринчи ўринни қўлга киритиши лозим бўлади.

Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси сардори Шерзод Каримов бугун Би-би-си Ўзбек Хизматига берган интервьюсида, "Бўлажак учрашувга тайёрликлари, ўзларини ҳеч нарса чўчитмаётгани ва ўйинда албатта ғалаба қозонишлари"ни айтди.

Суҳбатни тинглаш учун плейерни ўйнанг.