Кристофер Шварц: Қозоқ жамияти муаммолари Абай ўйларида

Кристофер Шварц
Image caption "Марказий Осиё каби минтақада танқидий бўлиш хатарли"

Танқидий бўлиш дегани нимани англатади? Мен Марказий Осиёдаги йирик фуқаро журналистикаси тармоғи ҳисобланган neweurasia.net интернет саҳифаси бош муҳаррири сифатида бу саволни ўзимга кўп маротаба бераман. Албатта аёнки, муҳаррир сифатида бу саволга эҳтиёткор бўлиб жавоб бериш тақозо этилади. Яна ҳам мураккаб томони, Марказий Осиё каби минтақада бу масала сенинг мавқеингни ва ҳатто ҳаётингни ҳам хатарга қўйиш мумкин.

Алҳамдулиллоҳ, мен бу каби мураккаб саволларга жавобни Қозоғистон Иброҳими "Абай" Қўнонбоев(1845-1904) ижодидан топгандай бўлдим. Ўз халқининг биринчи файласуфи сифатида Абайни қатор соҳалардаги устоз, шу жумладан, бугунги мустақил қозоқ журналистикасининг вакили деб ҳисоблаш мумкин.

Абай ҳам мусулмон мадрасаси ва ҳам рус "школа"сида таҳсил олган. Уни анъанавий кўчманчи, чўпон жамиятининг биринчи шаҳар зиёлиси деб атаса бўлади. Бугунги кунда тобора кенгайиб бораётган шаҳарсозлик Абайнинг "лишний человек"(ортиқча ёки бегона одам) ҳақидаги башорати нақадар тўғри бўлганини кўрсатмоқда.

Бугунги Қозоғистоннинг турғун жамияти саводли, лекин мустақил танқидий журналистика ҳали бу жамият учун янги ҳисобланади.

Энг аҳамиятлиси, Абай чекланган руслаштириш тарафдори бўлган замонавийлаштириш истагидаги ислоҳотчи эди. Унинг назарида, бу руслаштириш Ислом қадриятлари ва қозоқ анъаналарини уйғунлаштириш эвазига Чор мустамлакасига қарши тура оладиган муҳим восита бўлади.

"Рус тилини ўқиш ва ёзишни ўрганиш керак. Рус тили руҳий бойлик ва билимнинг, санъат ва бошқа кўп хазиналарнинг калити ҳисобланади", деб ёзган ўзининг "Қора сўз"(Маслаҳатлар)ининг 25 - бўлимида Абай. "Агар биз русларнинг зулмидан қутулмоқчи бўлсак, биз улар эришган ютуқларни ўзлаштиришимиз, уларнинг тили ва илм-фанини ўрганмоғимиз даркор. Чет тилларни ва жаҳон маданиятини ўзлаштириб руслар шу даражага етганлар".

У бундай замонавийлаштириш қозоқ жамиятидаги иш юритиш ва адлия тизимини янги шароитга мослаштиришни енгиллаштиради, деган фикрни исботлашга ҳаракат қилган.

Ёҳтиёткорона руслаштириш сиёсати, қозоқ урф-одатларини янгилаш каби ғоялар ўша даврда ёвқараш билан қарши олинган ягона ғоялар эмас эди. Ўша пайтда Жамолиддий ал-Афғоний ёки Ўзбекистондаги жадидлар ҳаракати вакиллари ғоялари ҳам ёйилган, Исломни модернизация қилиш истагидаги илк ҳаракат тарафдорлари деб кўрилган ёшлар Ғарб услублари билан исломий қадриятларни уйғунлаштиришни энг афзал йўл деб билганлар.

Шунинг учун ҳам Ғарбдан ўрганиш ғояси бугунги Қозоғистон учун янгилик эмас, дейишади. Абайнинг таъсирида мамлакатдаги кўплаб мустақил журналистлар Қўшма Штатларга ҳурматлари баландлигига урғу беришни истайдилар(мамлакатдаги давлат назоратидаги журналистлар ва ҳатто Президент Нурсултон Назарбоевнинг ўзи ҳам Абай ўгитларини тилга оладилар, бироқ кўпинча, бу гапни америкаликларнинг ўзларига айтишади. Шу сабаб, либерализация, демократизация, шаффофлик, фуқаролик жамияти ва Инглиз тили эски ғоя луғатига киритилган янги сўзлар ҳисобланади.

Абай Қозоқ қабиласи ёки уруғининг зодагони - "бей"га маънавий эскирган одам сифатида қарайди ва бейнинг саҳройи урф-одатларини кескин қоралайди. Шунингдек, у исломий таълим ва адлия тизимини қаттиқ танқид қилади. Бу борадаги Абай айтган сўзларнинг энг кескинида шундай дейилади: "Бизнинг чўлларда на Худонинг, на одамнинг адолати бор". Энди мабодо жиловланмаса, бу каби танқид эски Қозоқ жамиятини бузиш ва қайта ўзгартиришга олиб келиши қийин эмаслигини кўз олдингизга келтириб кўринг. Абайнинг ўзи анча қўпол одам бўлган, ҳатто бир жойда у одамзодни "ахлатга тўла қоп" деб атайди. Бироқ Абай "қолоқ" деб атаган жамиятини вайрон этишларига қарши чиққан бўларди.

Абай орзу қилган ўзгаришлар бугунги Қозоғистонда ҳаётга татбиқ этилаётганини кўриш мумкин. Мамлакат мустақил бўлганидан кейин Назарбоев демократияни, бозор иқтисодиётини жорий этишга ҳаракат қилиб келади. Танқидчилар, айниқса, ғарбликлар Назарбоевни таниш-билишчиликка асосланган коррупцияга ботган номенклатурани барпо этишда айблайдилар, балки улар ўз фикрларини Абай ғояларидан олгандирлар.

Ҳақиқатдан Абай қарама-қарши, кучли ва мураккаб туйғуларни уйғотади.

Мен илк бор унинг граффити портретини кўрганимда, думалоқ юзли, маъноли, синчков кўзли, костюм кийган ва бошида анъанавий дўппи бўлган бу инсонга дарҳол қизиқиб қолганман. Мен у ҳақдаги фикрларини қозоқ ҳамкасбларимдан сўрадим.

Қозоқ тилидаги блоггерлардан бири Асқат Еркимбоев фахр туйғусидан ҳаяжонланиб кетган бўлса, журнал муҳаррири ва журналистика факультети талабаси Сабина Туссапова кўзини ерга олди.

"У шунчаки семиз бир қозоқ!", хитоб қилди Сабина. "Мактабда бизни унинг ёзганларини ўқишга мажбурлашган! Унинг ёзганлари халқ ижодидан бошқа нарса эмас, биз Ницше каби ҳақиқий мутафаккирларни билишимиз керак!"

Мен ўзимнинг ғарблик мавқеъим ушбу фикрларга таъсир қилди, деган фикрга келдим. Асқат менинг олдимда Абай мероси билан ифтихор ҳиссини туйган бўлса, Сабина гўё қолоқликдан ноқулай бўлди.

Бироқ бу ҳаммаси эмас. Мустақил журналистлар билан мулоқотлардан сўнг ҳис қилдимки, бу журналистлар ўзларини айтаётган сўзлар чўлларда беҳуда совурилиб кетаётгандай, нотўғри йўлдаги ўжар халқни бесамар саводли қилишга уринаётгандек ҳис қилмоқдалар. Бу Абай учун ҳам катта мавзу бўлган.

У ўзининг "Қора сўз"ида шундай ёзади: "Мен ўзимнинг ҳамма меҳнатларим бефойдалигини ва мавжудлигим маъносизлигини тушуниб етдим". "Ҳозир мен учун қалам ва қоғоз ягона юпанч ва мен ўзимнинг фикрларимни жамлаб олишим лозим. Агар кимдир бу ерда ўзига фойдали нимадир топса, уни ёзсин ва ёдида сақласин. Кимгадир менинг сўзларимнинг ҳожати бўлмас экан, нима бўлганда ҳам улар мен билан бирга қолаверади".

Менинг "кашфиёт"им Қозоғистоннинг ёш руҳшуноси Ажарни ҳайрон қолдирмади.

Мен Абайдаги ўз халқи учун шундай оғриқли ҳисдан ҳайратланганимни айтганимда у шундай жавоб берди:

"Ҳа, ҳақиқатдан бу ғалати. Мени ажаблантирадиган нарса, нега бизнинг жамиятда шунчалик кўп савол мавжуд. Балки биз тушкунликдадирмиз, эзилгандирмиз. Унинг фикрлари ҳақиқатдан бизнинг коллектив онгимизда мавжуд. Безовта қилишининг сабаби, фикр моддиятга таъсир қилади".

Унинг овози гўё Абай овозига ўхшаб кетди.

Бу мавзуда батафсилроқ