Озарбайжонлик журналист расмийларнинг коррупцияга ботганлари юзасидан олиб борган тадқиқотлари туфайли тазйиққа учрамоқда

Фото муаллифлик ҳуқуқи Facebook
Image caption Хадича Исмоилова Озарбайжон ҳукуматидаги коррупция ҳақида ёзгани ва ҳукуматни танқид қилгани учун таъқибга тутилаётганини айтмоқда.

Бокулик журналист Хадича Исмоилова Озарбайжон ҳукуматидаги коррупция ҳақида ёзгани ва ҳукуматни танқид қилгани учун таъқибга тутилаётгани ҳақида айтган.

Ўтган ҳафта Хадича Исмоилова уйида жимо қилаётган ҳолатда олинган видеолавҳа интернетда тарқатиб юборилганди.

Аммо журналист бу ҳолатга қарамасдан, ўз журналистик текширувларини тўхтатмаслигини айтмоқда.

Би-би-си мухбири Дамиен Грамматикасга кўра, бу ҳолат - Озарбайжон ҳукуматини танқид қиладиган журналист қандай босим остида эканлигини намоён этади.

Айтилишича яширин камералар Хадича Исмоилованинг ўрнатилган. Унинг ишқий муносабатлари видеога туширилган.

Ким бу камерани ўрнатгани ҳозир аниқ эмас. Аммо Исмоилова хонимга кўра, у бир хат олган ва бу хатда ҳукуматнинг коррупцияга аралашганига доир журналистик тадқиқотларини тўхтатиши талаб қилинган. Акс ҳолда уни шарманда қилишлари ҳақида дўқ пўписа қилинган.

У бу талабни рад этган ва кейин ана шу видео тасвирлар интернетга қўйилган.

Озарбайжон анчайин анъанадор бир мамлакат. Бу видеотасвирлар Исмоилова хонимнинг обрўсига таъсир қилиши табиий ва эҳтимолки унга зўравонлик хавфи ҳам ортар...

Халқаро Амнистияга кўра, айни масалада барча фактлар ҳукумат мулозимлари бу ишга аралашганига ишора қилади.

Исмоилова хоним Президент Илҳом Алиев оиласининг Овроосиё Қўшиқлар Конкурси учун махсус бинолар лойиҳасига алоқадорлиги юзасидан журналистик тадқиқот олиб борган.

Ҳукумат айни видеотасвирларнинг интернетда пайдо бўлишига алоқасини рад этди ва бу борада текширувларни бошлади.

Аммо Озарбайжон журналистлар учун хатарнок бир ўлка бўлиб қолмоқда. Чегара билмас мухбирларга кўра, ҳукуматнинг танқидчилари ё таҳдид остидалар ва ё қамоққа ташланадилар.

Ташкилотга кўра, Исмоилова билан боғлиқ воқеа журналистларнинг танобини тортиб қўйишга қаратилган яна бир уринишдир.