'Ислом аёлларни 15 аср олдин озод қилди'

Фото муаллифлик ҳуқуқи none

Хўжанддаги Нури Ислом жомеъ масжиди имом-хатиби Ибодулло Калонзода Ислом тараққиётга тўсиқ деган анчайин кенг тарқалган қарашга қўшилмайди:

"Ислом хотин кишини 15 аср олдин озод қилди. Хотин-қизларнинг илм талаби фарз деган нарса фақат эркакларга эмас, хотинларга ҳам таалуқли. Қуръонда "Нисо" сураси бор, масалан. Бу суранинг ҳаммаси мана шу хотин-қизларга бағишланган, уларнинг ҳаётлари, муомилалари, оила, жомиа ҳаётидаги ўринлари қандай бўлишларини ёзиб қўйган. Бу нарсалар ҳаммаси прогрессга, тақаддумга мувофиқдир. Ислом хотин-қизларни бир жойга ўтиришни, бирон ҳунар олмасликни маън қилгани йўқ, билъакс...Шўровий замондан олдин ҳам хотинларнинг уйда ўтиришлари, иш қилмасликлари, кўчага чиқмаслик ҳоллари бўлган...булар энди урф-одатларнинг таъсири, мероси бўлса бордир".

"Лекин, ҳозир кўплаб аёлларимиз мадрасаларда диний, дунёвий таълим оляптилар. Дўхтирларимизнинг кўплари хотин-қизлардан. Муаллималар, мураббийлар...Худога шукурки, энди тушуниб келяптилар. Ислом жиҳатидан бирон монеълик йўқ бу нарсага..."