BBC navigation

АҚШнинг шарқий соҳилларига кучли тўфон яқинлашмоқда

Сўнгги янгиланиш 29 октябр 2012 - 16:04 GMT
  • АҚШнинг шарқий қирғоқларига кучли шамол ва ёмғир олиб келаётган Санди тўфонинг дастлабки даракчилари етиб келди. Тўфон душанба куни кечқурун Ню Жерси штатига келиб урилиши кутилмоқда.
  • Бу галги тўфон суст ҳаракат қилиши айтилиб, Канада томон ўтиб кетгунга қадар икки кун минтақада ҳукмрон бўлиши кутилмоқда.
  • Ярим миллионга яқин аҳолига ўз уйларини ташлаб чиқиш маслаҳат берилган.
  • Уйлардан чиқиб кетиш кўрсатмаси берилган бўлса ҳам ҳеч қаерга кетмасликни афзал кўраётганлар ҳам бор.
  • Ню Йорк шаҳрида омма тарнспорти иши тўхтатилиб, йўллар ёпилган.
  • Парвозлар бекор қилинган...
  • Метро ҳам ёпилган.
  • Охирги ўн йилдаги энг кучлиси, деб айтилган тўфоннинг келишини одамлар хавотир билан кутмоқдалар.
  • Кўплар озиқ-овқат ғамлаб олиш ташвишидалар.
  • Ҳар ким ўзи ва уй-жойини ҳимоя қилиш ҳаракатида.
  • Тўфон туфайли охирги 27 йилда биринчи бор Ню Йорк биржаси ёпилган. Биржа жойлашган Манхеттен мавзесида 3 ярим метгача тошқин бўлиши кутилмоқда.

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.