BBC navigation

"MTVдан Маккагача" китоби муаллифи, зеҳн ва қалб саёҳати соҳиби Кристиан Бейкерга савол беринг

Сўнгги янгиланиш 18 феврал 2013 - 12:15 GMT

Олмониянинг Гамбург шаҳрида туғилган Кристиан Бейкер 24 ёшида ғарблик ҳар бир ёшнинг орзу-умиди бўлган ишга эга эди.

У жаҳонга машҳур, ёшлар маданиятининг феномени - MTV мусиқа каналида бошловчи эди.

Кундалик ҳаёти поп олами эврилишлари, юлдузлар, танқидчилар, оламшумул шоу ва концертлар ичида ўтарди.

MTVнинг етакчи ва энг кўзга кўринган бошловчиларидан бирига айланган Кристиан учун шоу-бизнес соҳасида кўрмаган ва эгалламаган "чўққиси" деярли қолмаганди.

"Лекин менинг ички руҳий дунёим уйғона бошлади...Ҳаётимни, ишимни, инсонлар билан муносабатимни ўзгача маъно, юксакроқ мақсад ва руҳ билан суғориш истаги пайдо бўлди", деб ёзади Кристиан Бейкер ўзининг вебсаҳифасида.

Бу изланиш Кристианни қаерга олиб келди деб ўйлайсиз? Ислом дини остонасига.

2009 йили унинг "MTV дан Маккагача" номи остида китоби немис тилида нашр этилди. 2012 йили инглиз тилидаги нашри китобхонларга тақдим этилди. Ҳозирда араб, индонезия ва малай тилига таржима этилмоқда.

Би-би-си меҳмони Кристиан Бейкернинг поп-рок оламидан мусулмон дунёсига саёҳати тафсилотлари ҳақида билмоқчи бўлсангиз саволларингизни саҳифамизнинг қуйи қисмидаги махсус форма орқали ёки uzbek@bbc.co.uk электрон манзилимизга йўлланг.

Би-би-си меҳмони саволларингизга ҳам интернет ва ҳам радио орқали жавоб беради.

Суҳбатнинг радио версиясини шанба кунги "Дараклар" дастурида тинглай оласиз.

Саволларини радио учун ўз овозлари билан беришни истаган тингловчиларимиздан ўзларининг телефон рақамларини ҳам ёзиб юборишни сўраймиз.

Рукнимизнинг кейинги меҳмонлари кимлар бўлишини истайсиз?

Бу ҳақдаги фикрларингизни кутиб қоламиз.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.