Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

'Ўзбек ҳукуматининг 'Араб баҳори'дан қўрқишга мутлақ асоси бор'

Ўзбекистон телевидениеси рангли инқилоблар ёки "Араб баҳори" деб аталаётган ҳокимиятлар алмашинуви танқид қилинган яна бир кўрсатувни намойиш этган.

"Араб баҳори"га қарши тарғибот бошқа мамлакатларда кузатилмайди, аксар таҳлилчиларга кўра, Ўзбекистон раҳбарияти бундай ҳодисалар ўз мамлакатида такрорланишидан жиддий хавотирга тушган.

Хориж матбуотида Ҳусни Муборак Мисри, Муаммар Қаддофий Ливияси ва бугунги Ўзбекистоннинг ўхшаш жиҳатлари санаб ўтилган қатор мақолалар эълон қилинган.

Францияда истиқомат қиладиган сиёсий таҳлилчи Камолиддин Раббимов фикрича, Ўзбекистон ҳукуматининг "Араб баҳори"дан чўчишига асос бор.