Ўш панорамаси: Би-би-сида янги шаклдаги мултимедиа лойиҳа

Қирғизистон жанубидаги асосий шаҳар Ўшга махсус лойиҳамиз билан сафар қилинг.

Шаҳар 2010 йилги этник зўравонликлардан кейин ҳамон ўзига келмоқда.

Шаҳар яшовчиларининг турли фикрлари билан танишинг.

Биз бу лойиҳа устида бир йил ишладик.

Айни махсус лойиҳамиз билан турфа инсонларнинг ҳикояларини ва кўз қарашларини акс эттирмоқчимиз.

Филмлар, суратлар, мусиқа ва ахборот билан биз Ўшнинг юрак уришига сиз билан бирга қулоқ тутамиз.

Ҳикоя шу ерда бошланади.

Аммо лойиҳа давомийдир, биз уни янги филмлар, суратлар ва ҳикоялар билан бойитиб борамиз.

Сиз ҳам ўз ҳикояларингиз, фикр ва мулоҳазаларингиз билан иштирок этишингиз мумкин.

Маълумот: Сиз бу линкга уланиб бошқа бир вебсаҳифага кўчасиз.

Юқорида берилган линк ишламаса, мана бу интернет манзили нусхасини браузерингизга кўчириб, излаб топишингиз мумкин: http://www.storyscapes.org/index.php?language=2