Васвасалар замони: Сурункали, мутассил чарчоқ касалликми?

Бугунги кунда тиббиётда янграётган руҳий касалликлар номларига қулоқ тутсангиз, том маънода бошингиз айланади.

Вазнни йўқотиш ва озишга муккасидан кетганлар учраётган овқат танаввул қила олмаслик - анорексия, сурункали чачаш синдроми, сурункали қўрқув ва хавотир...

Авваллари буларнинг аксарини шунчаки вос-вос, деб касаллик сифатида ҳам кўрмасдилар.

Кундалик ҳаётимизнинг деярли ҳар бир қиррасига бостириб кирган компюетрлар ҳам касалликларни келтириб чиқармоқда.

Ён атрофингизда бир амални қайта-қайта қилаверадиган ё-да бирон нарсани қилмаса тура олмайдиган кимсани учратганмисиз.

Дейлик, ҳозиргина қўлини ювган бўлса ҳам, қўли кирга ўхшаб кўриниб, қайта- қайта юваверади. Чор атрофда, хамма нарса бактерия ва вирусга ботгандек кўринади...Қўлини ювиш имкони бўлмаса ўта норохат бўлиб, ҳаёти бутунлай оёқ устун бўлгандек...Бора-бора буларнинг ҳаммасидан хавфсираб, умуман кўчага ҳам чиқмай қўяди...

Ёки овқат еяётган вақти, стол устидаги нарсаларни қайта-қайта жойини ўзгартириб, тартибга солаверадиган шахсни кўрганмисиз? Бу ҳолатлар ҳруҳшуносликда обсессив-компулсив касаллик, дея юритилади.

Хуллас бу ҳолатларнинг бугунги кунда санаб, саноғига ета олмайсиз.

Лондонда яшовчи Жейн мисолини олинг. У Хонг Конгдаги йирик халқаро муҳандислик ширкатлардан бирида муваффақиятли мутахассилардан бири эди. Лекин бир неча йил аввал ўзида тушунтириш қийин бўлган ўзгаришларни сеза бошлади.

"Онда сонда ўзимни жуда чарчаган ҳис қила бошладим. Диққатимни жамлаш, бир нарсага қаратиш қийин эди. Ишда одатда қилиб юрган ишларимни бажариш катта бир муаммога айлана бошлади. Кечаси билан ухласам ҳам эрталаб уйғонган вақтим худди яна кун бўйи ухлашга тайёрдек сезардим ўзимни. Жисмоний бирон амал учун эса умуман ҳеч қандай мадорим йўқ эди. Бу жуда ғалати чарчоқ эди, жуда кўп ишлагандан кейин инсон сезадиган чарчоқ эмас, сенга мутассил равишда ёпишиб олган ўткир хорғинлик эди", дейди Жейн.

Кейинчалик шифокорлар Жейнннинг сурункали чарчоқ синдромига йўлиққанлигини айтдилар. Мутахассилар тилида, бу синдром "сурункали, қайталанувчи ва тушунтириш қийин бўлган чарчоқ ҳолатининг камида 6 ой ёда унданда кўпроқ муддат давом этишидир".

Ню Йоркдаги "One World Counselling" марказидан руҳшунос мутахассис Гулшода Остернинг айтишича, ҳозирги кунда ишдан зўриқиш, кам ҳаракатланиш, турли стресслар, овқатланиш ва уйқу тартибининг бузилиши инсонга оғирлик қила бошламоқда.

Бу омилларга вақтида етарли эътибор берилмагани туфайли, бора-бора инсон организми ресурслари камайиб боришига ва баъзида сурункали чарчоқ синдромининг келиб чиқишига олиб келади.

Бу синдром мутахассиларни касалликми -касаллик эмасми тарзида ўйлантираётган, замонавий турмушда учраётган соғлиқ муаммоларига яққол мисолдир.

Сурункали чарчоқ синдроми замонавий ҳаёт тарзи келтириб чиқарган янги кўринишми, ё-да аввалдан мавжуд бўлган-у бугунга келиб шифокорлар томонидан касаллик сифатида тан олина бошладими?

"One World Counselling" марказидан Дмитри Остерга кўра, бу саволга жавоб бериш қийин.

"Биз ҳозирги кунда юргизаётган ҳаёт тарзи ва зўриқишлар, стресслар бир авлод илгари мавжуд бўлмаганлиги аниқ. Буни менимча, ҳеч ким рад эта олмайди. Бу синдромнинг келиб чиқиши асосида шахснинг ўзига хос биологик хусусиятлари ётадими ва ташқи муҳит, яшаш тарзи касалликнинг келиб чиқишига не қадар ҳисса қўшади, деган саволларга жавоб топиш қийин. Фикримча иккала омил ҳам рол ўйнайди. Даволаш услубига келсак, бу ерда энг муҳими, фикримча, ушбу синдромга учраган кишига ҳаётидаги стрессларни назорат остига олиш йўлини ўргатишдир", дейди Дмитри Остер.

Руҳий касалликлар миқёсини кенгайтириб юбораётган ҳолатлар шулармикан? Луиза Искандари лавҳаси:

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Бу мавзуда батафсилроқ