Васвасалар замони: Тўрт девор ичида...

Жаҳон бўйлаб турли мамлакатларда маҳбусларни танҳо камерада ушлаш амали ҳануз қўлланади.

БМТ кўрсатмаларига мувофиқ, қўриқчилардан ташқари бошқа ҳаммадан кунига камида 22 соат алоҳида ушлаб турилган шахс танҳоликда ушланган ҳисобланади.

Бундан ташқари гаровга олинганлар, баъзида эса касал инсонлар ҳам танҳоликда ушланган ҳоллари бор. Бу каби шароитда ушланганларнинг аксари учун руҳий оқибатлари ўта оғир.

Махбусларни танҳо камерда ушлаш бу жазолашнинг ўзгача тури, лекин руҳий жиҳатдан бу қийноқ билан баробар.

Танҳоликдан холис бўлгандан сўнг ҳам бунинг таъсири узоқ вақт сақланиб қолиш, иносн ҳаётининг турли жиҳатларига ўз таъсирини ўтказиши мумкин.

Узоқ вақт танҳоликни бошдан кечирганлар вақт ва воқеълик ҳисси, ўзлигини йўқотиш, мутлақо чорасизлик ва ҳатто зўравон ҳиссиётларга берилиш каби ҳолатларга учрашлари эҳтимоли катта.

Танҳоликда узоқ вақт қолганда руҳий барқарорликни ушлаб қолиш йўллари борми?

Ўзбекистон қамоқхонларидаги танҳо камераларда турли муддат ушланган маҳбуслар, жумладан мухолифат лидерларидан Санжар Умаров, ҳуқуқ фаоли Мўътабар Тожибоеваларнинг айтишларича, уларнинг ҳар бири танҳолик зарбасини қайтариш учун турли усулларни қўллаганлар.

Луиза Искандарий лавҳаси ана шу суҳбатларга асосланган.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди