Londoniston: Квартирадан қимматроқ бекатча

Image caption Лондонда автобекатлар танқис

Марказий Лондоннинг Ҳайд Парк боғлари кўчасидаги шахсий автоулов учун биргина тўхтов бекати 300,000 фунт баҳосида савдога қўйилган.

Бу нарх шу атрофда ўтган ҳафта сотилган бир хонали квартирадан 500 фунт қимматроқдир.

91 йиллик қарзга сотилаётган автоулов бекатчасига аллақачон бир қанча харидорлар қизиқиш билдирган.

Маҳаллий риэлторларнинг айтишича марказий Лондонда автомашиналарни қолдирадиган бекатчалар тансиқлигидан инсонлар шундай баҳоларга ҳам тайёрдир.

Жумладан ўтган йили Kay and Co риэлторлик ширкати иккита шундай бекатчани 250,000 фунт нархида сотган.

Шуни ҳам айтиш жоизки Британияда ўртача уй баҳоси 169,624 фунтни ташкил қилади.

Савдодаги бекатчанинг мумкин харидорлари ҳисоб-китобларини қилиб, агарда бектчани 91 йилга 300,000 фунтга олсак, бу дегани кунига атиги 9 фунт пул тўлаган бўламиз деган фикрга келишган бўлса ажаб эмас.