Лондон ажойиботлари: Шадга чирмашма

Image caption Намойишчилар "Арктикани қутқаринг!" деган байроқ кўтаришган.

Лондоннинг Shard (Шад) биносига кўтарилган Greenpeace (Яшил Тинчлик) аъзолари ижтимоий тартибни жиддий равишда бузишда айбланган.

Манчестерлик 27 яшар Алисон Гарриган маҳкама олдида 29 август куни пайдо бўлиши керак.

Оврупада энга баланд бўлган 310 метр баланд бинонинг устига 16 соат давомида кўтарилишган яна беш аёл ижтимоий тартибни бузишда айбланиб огоҳ этилган.

87 қават бу бинони улар июл ойида ишғол қилиб Арктикада нефт қазиб олиш режаларига қаршилигини изҳор этишган.

Улар хавфсизлик хизматини доғда қолдириб тонгсаҳарда бино устига чирмаша бошлашган ва қалпоқларига ўрнатилган вебкамералар ёрдамида Шелл ва бошқа нефт ширкатларига қарши ўз амалларини жонли равишда интернетга таратишган.

Пирамида шаклидаги Шаднинг чўққисида булардан иккитаси "Арктикани қутқаринг!" ёзувли байроқларини ўрнатишган.

Шелл ширкати ўз баёнотида Арктикада нефт қазиш янги ҳол эмаслигини таъкидлаган.

Шарднинг эгалари қатарликлар бўлиб бу бино ушбу йилнинг феврал ойида очилган, бинода ресторанлар, офислар, меҳмонхона ҳамда турар жойлар мавжуд.