Ўзбекистонда "Sport TV" ўлди...ми?

STD.UZ вебсаҳифасининг ёзишича, Ўзбекистонда энг кўп тамошабинларга эга бўлганлиги айтилган Sport TV га нимадир бўлганга ўхшайди.

Хабарда айтилишича, Sport TVда Овўпо жамолари ўйинлари кўрсатилмай қолди ва энг қизиғи бу ҳақда бирон изоҳ берилмаган.

Ўз навбатида бу хабарнинг ўзи кўплаб мухлисларнинг фикр билдиришларига туртки берган.

Фикр билдирганларнинг аксари, Оврўпо футболи "йўқолиб қолганлиги" сабабларини тахмин қилишга уринганлар.

Баъзиларнинг фикрича, Sport TV га муаллифлик ҳуқуқлари туфайли Оврўпо ўйинларини кўрсатиш тақиқлаб қўйилган.

"Sport TV ўлди. Энди кўпчилик футболни кўролмайди. Баҳс- мунозара ҳам камаяди. Фақат ўзимизни лигани кўрсатишдан бошқа иш қолмади. Афсус", дея фикр билдирган "Тендер" номи билан ўқувчи.

"Испания чемпионати бошланган куни телевизорни қўйсам, ярим тунда оёғини қийшайтириб бир-иккита тентак югуриб юрибди. Кўрсанг, кулгинг қистайди. Оврўпода футбол бошланса-ю, биз чим устида хоккей, сувга калла ташлаш, қийшиқ оёқда югуришларни кўриб ўтирсак...Бу кундан ўлганинг яхшийди, спорт...Умуман йўқ бўлиб кетгин, шунда ҳамма параболка сотиб олишни бошлайди..", деб ёзган "Diamond 2013" номи остидаги мухлис. . "Ҳамма Ўзбек футбол ишқибозлари сарсон бўлди бу йил. Спорт каналимиз нимадир ўйлаб топиш керак агар иложи бўлса", деган "Soxil MFY".

"Бразилияда ўтаётган кураш буйича жаҳон чемпионати трансляцияси текинми дейман ? ) кечаю кундуз кураш, кураш ва яна кураш ) :)," дея ҳазиллашган "Aborigine".

"Баъзи юзерларни тушунмайман. Ўзбек лигасини кўрмоқчи бўлса, ана стадионга тушинглар. Бир тийинга қиммат, лигаси келишиб олинган ўринлар, Тошкент клублари 1 2 3 ўрин аниқ. Спорт ТВга эса гап йўқ, ўғирласа ҳам аниқ лайф кўрсатарди Оврўпани. Шу халқ биз томонларда факат спорт твга овуниб юрибди, антена йўқ бизда" , дея фикр қолдирган "Komil".

"Қизиқ, агарда "Спорт" каналида лицензия бўлмаса ва Оврўпа футболини кўрсатишмаса, унда қандай қилиб,"Турдан тургача" кўрсатувини олиб боришади. Ахир мухлислар Оврўпо футболини "Спорт" каналида кўришмаса, қандай қилиб баҳо бериши мумкин….", дея ҳайрон бўлган "Marsel".

"Шу давлат кўмаги билан ҳалол равишда трансляция ҳуқуқини сотиб олинглар. Бизга F1, теннис ларнинг умуман қизиғи йўқ! Бизга футболни олиб берсаларинг бўлди" , дея илтимос қилган "Liverpoollik".

"Қаердаги йўқ Форум ТВдан, спортни кўрсак яхши бўларди...", дея фикр билдирган "Foreigner".

"JonesMU"нинг ёзишича, Оврўпо ўйинларини олиб бериш учун ҳуқуқ сотиб олиш жуда қимматга тушади, шунинг учун бу ишга давлат ёрдам бериши керак.

"Нима Ўзбекистон камбағал давлатми? Шу футбол кўриш ҳам муаммо энди. СпортТв ҳам пул ажратса бўладику. 50та бой давлатлар қаторида турамиз, деб қанча айтган АХБОРОТда. ДАВЛАТака ТУРДАЛИЕВга маслаҳат: ГООГООША ни ўзидан илтимос қилиш керак спонсор бўлсин шу опа СпортТвга", дея маслаҳат солган "RedBull".

"Спорт телеканалига шаҳар бедарвоза эмаслигини эслатиб қўйишди шекилли. Ҳайрон бўлардим, шунча йилдан бери қандай қилиб текин трансляция узатишганига. Газ, электр ўғирлагандек ўғирлашарди телетрансляцияларни ). Энди теннис, велоспорт, боксга ўтволишди. Эрта-индин уларнинг ҳам эгалари билиб қолса, канал кун бўйи фақат "Хабарлар" билан чекланиб қоладими? ) ", дейди "Famous".

"Ўғирликнинг оқибати", дея хулоса ясаган "Nodirjon".