Кент графлигида 100дан ортиқ машина бир-бирига урилган

Image caption Бу ҳодиса A249 йўлида қаттиқ туман пайти Шиппи (Sheppey) кўпригида юз берган.

Англиянинг Кент графлигида 100дан ортиқ машина бир-бирига урилиши оқибатида 200дан ортиқ одам жароҳатланган.

Бу ҳодиса A249 йўлида қаттиқ туман пайти Шиппи (Sheppey) кўпригида юз берган.

Гувоҳлардан бирининг айтишича кўриниш масофаси ўта ёмон бўлган, ҳайдовчилар эса кўприкка чироқларсиз яқинлашаётган бўлишган.

"10 минут давомида машиналарнинг бири бирига урилиши, инсонларнинг ҳайқириқлари, юк машиналарининг ағдарилиши гувоҳи бўлдик" - дейди у.

"Мен ва ўғлим югуриб бошқа ҳайдовчиларни огоҳлантирмоқчи бўлдик. Кейинроқ бир аёл келиб: Раҳмат, умримни сақлаб қолдингиз! - деб айтди" - деган бу гувоҳ.

Полициянинг билдиришича жароҳатланганлар сони анча бўлгани билан бирон киши ўлмаган.

Бироқ баъзи ҳайдовчилар ҳали ҳам машиналари ичида, уларнинг жароҳатлари жиддий бўлиши мумкин, деган полиция вакили.