Лондон ажойиботлари: Полиция мусиқа эшитиш учун солиқ тўловчиларнинг бир миллион долларини сарфлаган

Ахброт Эркинлиги ҳақидаги қонунга муовфиқ қўлга киритилган маълумотларга биноан, Британиянинг Англия ва Уэльс минтақаси полиция кучлари ўз ходимлари иш жойида мусиқа эшитиш ҳуқуқига эга бўлишлари учун бир миллион долларга яқин маблағ сарфлаган. (660,952 фунт стерлинг)

Муаллифлик Ҳуқуқлари қонунларига мувофиқ иш жойларида фойдланилган мусиқа ва қўшиқлар учун ҳақ тўланиши лозим.

Полициянинг "мусиқа ҳаражатлари" ҳақидаги маълумотларни черков ходимларидан бири Роберт Фоулдс қўлга киритган.

"Черковимизда бирон мусиқадан фойдалансак ҳақ тўлашимиз кераклиги ҳақида билиб қолдим. Агарда биз шунча ҳақ тўласак, аҳоли солиқлари асосида иш юритадиган ташкилотлар қандай қилишаркин, деган савол туғилди менда" , дейди у.

Бунинг ортидан керакли ташкилотга мурожаат қилиб, полиция мусиқа эшитиши учун қанча ҳақ тўлаётганлиги ҳақидаги маълумотларни олган.

"Аҳоли чўнтагидан олинаётган пуллар бу йўлда кўкка совурилиши керак эмас", дейди черков ҳодими.

Полиция кучларидан муносабат сўралган вақти, молия бўлими раҳбари бюджетдаги пуллар жиноятчиликка қарши кураш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш йўлида сарфланиши тарафдори экнлигини айтган.

Айни вақтда ҳамма минтақалардаги полиция кучлари ҳам мусиқа учун пул сарфламас эканлар.

Шунингдек Мудофаа Вазирлиги ҳаражатларида ҳам мусиқа учун тўловлар йўқ.

Британия Солиқ Тўловчилар Альянси ижрочи раҳбари Мафю Синклейрнинг айтишича, бу каби ҳаражатлар солиқ тўловчилар ҳисобидан бўлиши керак эмас.

Лекин мусиқа эшитиш учун йилига 10 минг доллар сарфловчи Ғарбий Мерсия полиция кучлари раҳбари Кен Маккейл бу каби ҳаражатларни ёқлаб чиққан.

"Ходимларимиз кунига 24 соатлаб ишлашади. Тунгги соат 3да бир пиёла чой ичиш ёда тамадди қилиб олиш учун танаффусга чиққан полиция ходими хордиқ чиқариб олиши учун мусиқа эшитса бунинг ҳеч қандай аҳлоқсиз ери йўқ", деган Кен Маккейл.

Бу мавзуда батафсилроқ