Лондон ажойиботлари: Джеймс Бонд машинаси "ким ошди" савдосида

Image caption Джеймс Бонд машинаси "ким ошди" савдосида

Джеймс Бонд фильмлари сирасидан "Мени севган жосус" номли фильмдаги сувости машина "ким ошди" савдосига қўйилган.

Lotus Esprit номли бу машина яккаю ягонадир ва унинг кутилган баҳоси 650 мингдан то 950 минг фунтга қадардир.

Бу машина 1977 йили Роджер Мур иштирокидаги фильмда суратга олинган эса-да, ҳозирда ҳам ишга тўла яроқлидир.

Фильм суратга олингач, машина бир қанча кўргазмаларда намойиш этилган, сўнг эса Нью Йоркдаги гаражларнинг бирида сақланиб келган.

1989 йили Lotus Esprit "ким ошди" савдосига қўйилиб, ҳозирги эгалари уни сотиб олишган.

Энди бу машина Лондондаги Баттерси "ким ошди" савдосига қўйилмоқда.

"Ким ошди" савдо уйининг бошлиғи Макс Жирардонинг айтишича, бу сув ости машина машиналар тарихида энг машҳурлардандир.