Лондон ажойиботлари: рус мультимиллионерлари ичиш пойгасида

Image caption Лондондаги Майфайр мавзесида жойлашган тунги клубда икки рус мультимиллонери ким ўтириш учун кўпроқ пул тўлайди деган пойгага киришиб кетишган

Лондондаги Мэйфэйр мавзесида жойлашган тунги клубда икки рус мультимиллонери ким ўтириш учун кўпроқ пул тўлайди деган пойгага киришиб кетишган ва оқибатда бир кеча учун 130 минг фунт пул тўлашган.

30 ёшлардаги бу икки йигитча Китч номли тун клубида Дон Перигнон ва Кристал номли шампан шаробини буюришдан бошлашган.

Икки ярим соат ичида уларнинг ҳисоблари £66,778.91 ва £64,279.70 қадар етган ва жами £131,058.61 ташкил қилган.

Биринчи ҳисобда 30 шиша Магнум Кристал, 20 шиша Дом Перигнон, 18 яшар Гленморанжи вискиси ва бошқа ичимликлар қайд этилган.

Иккинчи ҳисобга эса £325 нархдаги 64 шиша Дом Перигнон, 25 шиша Кристал, 18 яшар виски ва бошқа ичимликлар кирган.

Ҳисоблар қўлларга текканда ютиб чиққан йигит ўз ҳисоби ёзилган қоғоз парчани юқори кўтариб, ғалаба қозонганини қийқириб билдирган.

Тунги клуб эгалари бу икки йигитнинг номини очиқлашмаган.

Гувоҳлардан бирининг айтишича: "Мен бу каби ажиб мусобақани Лондонда кўрмаганман. Сан Тропеда бундай бўлишини эшитган эдим, лекин Лондонда ҳам бири 3 шиша олса бошқаси 5 шиша буюради, унга ўчакишиб биринчиси 7 шиша келтиртиради деган нарса бўлишини тасаввур этмагандим".