Лондон ажойиботлари: террорчилик айби билан тўрт киши ушланган

Image caption Террорчилик айби билан тўрт киши ушланган

Лондон шаҳар полициясининг билдиришича 2000 йил Терроризм Актига биноан тўрт киши терроризм амалиётини тайёрлаш айби билан қўлга олинган.

Қуролланган полиция зобитлари якшанба куни кечқурун Уайтчапел, Бейсвотер ва Пеккам мавзеларида рейдлар ўтказиб ҳибсга олиш амалиётини ижро этишган.

Полициянинг билдиришича қидирув ишлари олтита манзилда давом этмоқда.

Икки дона машина ҳам қўлга туширилган.

Бу амалиётлар полиция вакилининг сўзларига кўра "аввалдан режаланган ва айғоқ маълумотларига асосланган" амалиётдир.

Тўртта маҳбус жанубий Лондон полиция идорасига етказилган.

Уларнинг ёши 25-29 орасида.

Би-би-си хавфсизлик ишлари бўйича мухбири Фрэнк Гарднернинг айтишича режаланаётган фитнада ўқотар қуроллардан фойдаланиш кўзда тутилган экан.

Унинг сўзларига кўра режаланган фитнанинг "улкан" бўлишига у ишонмайди.