Лондон ажойиботлари: кенгуру теннис майдонида топилган

Image caption Лондон ажойиботлари: кенгуру теннис майдонида топилган

Шимолий Лондонни саросимага келтирган кенгуру ахир Кентиш Таундаги теннис майдончасида ушланган.

Аввалига ҳайвонларни ҳимоя этиш ташкилотига кимдир телефон қилиб, Йорк Райз кўчасида "катта ҳайвон ҳаммаёқни ағдар-тўнтар қиляпти", деб шикоятланган.

Кейин бир тўп одам ҳайвонни қуршовга олиб уни теннис майдончасида қўлга туширишган. Бундан сўнг Ҳайвонларни ҳимоя этиш ташкилоти вакили уни теннис тўрига ўраб олган.

Бу кенгуру дастлаб Хамстэд Хит мавзесида икки ҳафта аввал кўзга тушган, сўнг уни Ҳайгейт қабристонида кўришган.

Ҳайвонларни ҳимоя этиш ташкилоти ходими аввалига бу ҳайвонни улкан қуён деб билган, бироқ кенгуру эканлигини кўргач, атрофдаги инсонларни ҳайвоннинг кучли туёқларидан асраш учун уни теннис тўри билан ўраган.