Заиф мамлакат, лекин қуламайди. Ўзбекистонми?

Фото муаллифлик ҳуқуқи none

"Foreign Affairs" журналида чоп этилган мақолада Марказий Осиё давлатлари, жумладан Ўзбекистон ва Тожикистон мисолида, раҳбарлар қандай қилиб йилларча қудратда қолаётганликлари сабаблари таҳлил қилинган.

Мақола муаллифи АҚШдаги Рован Университети профессори Лоуренс Марковицнинг ёзишича, Ўзбекистон ва Тожикистон мутассил равишда жаҳоннинг энг заиф давлатлари қаторида тилга олиниб келинади.

"Кўп ҳолларда бу давлатлар "қулаш арафасида бўлган", дея таърфиланади. 1994 йили Тожикистонда бундай қулаш юз берди ҳам -фуқаро уруши юз берди. Лекин Ўзбекистонда бу каби ҳолат кузатилмаган. Ўшандан бери иккала мамлакат ҳам кўплаб қулаш башоратларига қарамай омон қолиб келмоқда".

Муаллифга кўра, бунинг асосий сабаби ҳукуматнинг маҳаллий захиралар устидан қаттиқ назоратни ушлаб туриб, ундан тушадиган маблағларни ўз манфаати ва хавфсизлик хизматини мустаҳкамлаш йўлида фойдалана олишидадир.

"Ўзбекистон ва Тожикистонда бу каби захира асосан пахта ва ғалладир. Бу икки захира ҳукуматлар учун "мустаҳам манбадир", чунки уларни расмийлар рухсатисиз етиштириш ёда сотиш мумкин эмас. Иккаласини ҳам маҳфий равишда ташиш ёки сотувга қўйиш ҳам имконсиз".

Шунинг учун ерга "эгалик" қилувчи казолар ноқонуний йўлда фойдага эга бўлсалар ҳам бу маблағни ўз чўнтакларига тушириш учун сиёсий доирлар билан тил бириктиришга мажбурлар. Бу эса ўз навбатида коррупция, таниш-билишчилик ва ўзаро рақобатни келитириб чиқаради, дея фикрлайди Лоуренс Марковиц.

"Ўзбекистонда бу каби захиралардан тушадиган нақд пул манбаи маҳаллий маъмуриятларни марказийга бўйсунтирилиши ортидан мустаҳкамланган".

Марковицнинг ёзишича, 1989 йилдан бери президент Ислом Кароимовнинг қудратда қолишига кўмак бериб келаётган омил бу қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирадиган ҳудудларнинг мамлакат бўйлаб анчайин тенг равишда тақсимланганидир.

"Бундан ташқари Совет Иттифоқи қулаши ортидан Ўзбекистонда баъзи беқарорлик кузатилган бўлса ҳам, элиталар режим билан бирга қолдилар, Хавфсизлик Хизмати бўлиниб кетмади ва иқтисодий тизимлар устидан "ҳомийлик" услуби сақланиб қолди".

Бошқа сўз билан айтганда, иқтисодий имкониятлар Ўзбекистондаги маҳаллий элиталар орасидаги "бирдамликка" кўмак бериб, мамлакатда барқарорликни сақлаб қолишга тутрки бўлди.

"Каримовнинг қишлоқ хўжалиги ва ишлаб чиқариш соҳаларини баъзи маҳаллий шахсларга мўмай фойда кўриш учун "ижарага" бериш сиёсати Андижодаги каби қудратли, нисбатан мустақил ва "очкўз" кучларни ҳам келтириб чиқарди. Шу билан бирга иқтисодий ва ижтимоий нотенгликка сабаб бўлиб омма норозилигини ҳам келтириб чиқарди".

"Андижон хунрезлиги шуни кўрсатдики, турли соҳаларнинг давлат томонидан маҳаллийларга "ижарага бериш" тактикаси қисқа муддат мобайнида давлат қулашининг олдини олиши мумкин, лекин узоқ муддат нуқтаи назаридан давом эттириш қийин бўлган сиёсатдир".

Ўзбекистондаги давлатчиликнинг турли таҳлилчи ва ташкилотлар "қулаш арафасида бўлган заиф давлат" деган башоратларига қарамай омон қолиб келаётгани сабаблари ҳақида сизнинг фикрингиз қандай?

Фикр мулоҳазаларингизни қуйидаги форма орқали ёки uzbek@bbc.co.uk электрон почта манзилига юборинг.

Азизлар, Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз телефонимиз - +44 7858 860002.

Ушбу мақола ҳақида фикрлар:

Leyla Nizomiddinova: Ey bbc silar uzi bir uylab kurib kegin yozinglar gapni. Uzb kekajagi buyuk davlat bizdek yoshlar bor ekan hechkimga hor qilib quymaymiyz vatanimizni. 23 yilki mana qancha qancha firmalar qurdi va qancha ishlar qilyabdi. Bizni qushni davlatlarimiz yahshi bulganda biz bundanda rivojlangan bulardik. Bittasi suvni qissa bir poyezd yulni berkitsa.

Bobur Shukurov: Жаҳоннинг энг заиф давлатимиш.? 22 йилда иқтисодий жиҳатдан биз тенги бўла олган қайси давлатни мисол қила оласиз жаноб ақилли?

Sharif Eshonqulov: Aholi mentaltetiga bo'g'liqligi yo'qmi?

Azimbek Mirzabekov: 23 yilda topganimizdan yo'qotganimiz ko'proq menimcha.

Sharif Eshonqulov: Bugun ham butun dunyo futbol ko'radi, biz esa natijani enternetdan kuzatamiz xolos. Yaxshiyam telefonlar o'ylab topilibdi, bo'lmasa o'zbeklar haliyam gulxan atrofida o'tirib yangi-yangi xalq dostonlari to'qib yotgan bo'lishardi. Ibtidoiy odamlarga o'xshab svetsiz, gazsiz o'tiribmiz. 23 yilda erishganlarimizdan biri shu...