Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Бразилия 2014: Ким кейинги босқичга чиқа олади?

Жаҳон чемпионатига саноқли кунлар қоларкан, миллионлаб футбол ишқибозларининг ҳис-ҳаяжонда эканликлари аниқ.

Чунки бир томондан футбол оламида бундан йирикроқ бошқа тадбир йўқ.

Бошқа тарафдан, жаҳон чемпионатининг ҳар тўрт йилда бир айланиб келишини айтинг.

Бор-йўғи 2010 йилда кечган эса-да, Жанубий Африкадаги сўнгги жаҳон чемпионати худди қачонлардир бўлиб ўтганидек.

Устига устак, ҳозирданоқ ҳамма ким кейинги босқичга чиқишини чамалашга тушиб кетган.

Кимнинг янги жаҳон чемпиони бўлишига оид башоратлар ҳам бир-биридан ўзгача.

Нақ жаҳон чемпионати арафасида ўтказаётган халқаро ўртоқлик учрашувлари 32 миллий терма жамоанинг бугунги ҳозирлигига далолат қилиши мумкин.

Аммо кўз ҳам алдайди, деган гап бор эмасми, уларнинг ҳақиқий кучи Бразилия яшил майдонларида билиниши аниқ.

Шундай экан, энг аввало гуруҳ босқичидан чиқиш қай бир миллий терма жамоага насиб этаркин?

Суҳбатдошимиз Тошкентдан фахрий футбол шарҳловчиси Ахбор Имомхўжаев.