Олий ўқув юрти талабаси уст-боши назорат қилиниши керакми?

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC World Service

Олий ўқув юрти талабаси уст-боши назорат қилиниши керакми?

Бу ҳафта Би-би-си Ижтимоий минбаридаги мавзуга Facebook ижтимоий тармоғида айтилган бир фикр туртки берди.

Фойдаланувчилардан бири Тошкентдаги ўқув юртларидан бирида эрта билан маъмурият вакиллари ва домлалар эшик тагида талабаларнинг уст-бошини биттама-битта текшириб, шундан кейингина ичкарига киритишаётгани ҳақида ёзди.

Айтилишича, айни текширув жараёни учун эрталаб анчагина вақт кетиб, талабалар дарсларга кечикиб киришмоқда. Бунинг устига, уларнинг уст-бошлари талабга жавоб бермаса, ҳатто ортга қайтариб юборилаётган ҳолатлари бор.

Унинг айтишича, ўқув юрти маъмурияти талабалардан худди мактаблардаги каби муайян форма кийишни талаб қилмоқдалар.

Бугунги кунда бу форма оқ ёки оч рангдаги кўйлак ва тиззадан у қадар юқори бўлмаган тўқ рангдаги юбкадан иборат бўлиши керак экан.

Мамлакат олий ўқув юртларида форма кийиш талаби ҳақида сизнинг фикрингиз қандай?

Фикр мулоҳазаларингизни Facebookдаги BBC Uzbek саҳифаси ёки "Одноклассники" тармоғиданги худди шу номли саҳифада қолдиришингиз мумкин.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02