BBCUzbek веб-сайти ўзгарди

Бу бизнинг Би-би-си журналистикасининг энг яхши материалларини муштарийларга етказиш йўлидаги навбатдаги қадамимиз, онлайн маҳсулотларимизни сизнинг ҳаёт тарзингиз ёки энг қулай технологияларингизга мослаштириш мақсадидаги интилишимиз.

Бундан кейин бизнинг веб-сайтимиз мослашувчан веб-дизайнга асосланади.

Бу дегани веб-сайтнинг компьютер ва мобил кўринишлари бир-биридан фарқ қилмайди.

Аксинча, веб-саҳифамиз сизнинг ихтиёрингиздаги жиҳоз ва Интернетга уланиш тезлигингизга мослашувчан бўлади.

Сиз янгиликларни қайси мосламадан текшираётганингиздан қатъи назар, мобил телефонми, десктоп компьютерми ёхуд таблетми, янгилик саҳифасининг кўриниши ҳозиржавоблик билан ўзгаради ва сизга анча мукаммаллаштирилган дизайнни тақдим этади.

Нега биз Мослашувчан веб-дизайн(Responsive web-design)га ўтишга қарор қилдик?

Ҳозиржавоб веб-дизайнга асосланган сайтлар мобил ускуналар учун кўпроқ имконият барпо этади ва тез ишлайди.

Эскироқ ускуналардан фойдаланаётганлар ҳамда каттароқ ва тез ишлайдиган мосламалар эгалари сайт мундарижасидан янада қисқа вақт мобайнида бохабар бўладилар.

Windows Media Player нинг эски версиялари бундан кейин талаб қилинмайди, аммо сизнинг ускунангиз аудио ва видеофайлларни ўзгача йўлда сизга намойиш этади, эшиттиради.

Биз муштарийларимизга Интернет браузерларининг энг охирги версияларидан фойдаланишни маслаҳат берамиз.

Сайтнинг эскича кўринишидан янгисига ўтиш тўла якунига етмаган.

Агар сиз веб-сайтимиздан фойдаланишда мушкулликларга дуч келсангиз, бу ҳақда бизни хабардор қилинг.

Бунинг учун қуйидаги “биз билан боғланинг” формасидан фойдаланишингиз мумкин.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02