Ўзбекистонни жаҳондаги қайси давлатга монанд кўрасиз?

Ўзбекистонга сафар қилган хорижлик сайёҳлар халқининг меҳмондўстлиги, очиқ кўнгиллилиги билан бир қаторда инсонларнинг ўзларини хавфсиз ҳис қилишлари даражасини Ғарбнинг фаровон ва ривожланган мамлакатларидагидек, дея айтишади.

Ҳуқуқ фаоллари эса шахс, сўз ва матбуот эркинлиги соҳасида Ўзбекистон Шимолий Корея ва Туркманистон каби мамлакатлар қаторида, дея баҳо берадилар.

Охиги йилларда мамлакат бўйлаб шаҳарларни ободонлаштириш режаси асосида кўплаб шахсий уйларнинг бузилиб, ўрнига муносиб товон берилмаганлиги, бундан норози бўлганлар эса тазйиқ остига олингани юзасидан баъзилар Ўзбекистонни "Мугабенинг Зимбабвеси"га қиёс қилдилар.

Сизнинг фикрингизча, Ўзбекистондаги жорий вазият назарда тутилса, жаҳоннинг қайси мамлакатига ўхшашроқ?

"Ижтимоий фикр" рукнимизда ўз фикр-мулоҳазаларингизни Интернетдаги Facebook ва Одноклассники тармоқларидаги BBCUzbek саҳифаларида қолдиринг.

Whatsapp рақамимиз: +44 78-58-86-00-02

Шунингдек, шарҳларингизни қуйидаги форма орқали ҳам йўллашингиз мумкин.

Your contact details
Disclaimer