Илк афғон рок гуруҳи асосчиси - Сулаймон Қардошга савол беринг

Фото муаллифлик ҳуқуқи none

Сулаймон Қардош - Афғонистондаги илк замонавий рок гуруҳини тузган ёш ўзбек санъаткори.

Ўзбекистонда ўсиб-улғайган Сулаймон Афғонистонда Толибон тузуми қулатилгач, у ота-боболари юртига қайтади ҳамда Тошкентда ўрганган мусиқа сирлари ва ўз истеъдодини синаб кўради.

У Эрон ва Покистонда улғайган тожик ва паштун ўртоқларини чорлаб, она ватанида илк бора Indie Rock гуруҳи тузади.

Шу асно Kabul Dreams, яъни Кобул Орзулари рок дастаси дунёга келади.

Бу гуруҳ зудлик билан оламга танилди.Чунки Афғонистонда бу қадар замонавий рос дастаси муваффақият билан ишлай олишини жаҳонда кўпчилик тасаввур ҳам қилолмасди.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Kabul Dreams нафақат Афғонистон, балки Осиё ҳамда Ғарбдаги қатор мамлакатларда концертлар берган.

Ушбу даста кўп миллатли Афғонистонда тикланаётган миллатлараро дўстликни ҳам рамзлантиради.

Сулаймон Қардош - Ўзбек. Икки дастадоши - Сиддиқ Аҳмад ва Мужтабо Ҳабибий эса Тожик ҳамда Паштун миллати вакиллари.

Шу асно Kabul Dreams Афғонистон учун муҳим бўлган тотувлик ва бирдамликни ҳам илгари суришга интилган.

Сулаймон Қардош Тошкентда ўзбек, рус ва инглиз тилларини мукаммал ўрганиш қаторида, Афғонистондаги асосий муомала тили бўлмиш Дарида ҳам равон сўзлаша олади.

Бу эса гуруҳнинг асосий солисти бўлмиш Сулаймонга бир неча тилда бемалол куйлай олиш имкониятини яратган.

Kabul Dreams қайсидир маънода Ўзбекистон, Эрон ва Покистондаги ёшлар қизиқаётган замонавий мусиқани ҳам ўзида мужассамлаштиради ва бу мамлакатлардаги ёшлар маданиятини боғлайдиган бир кўприк вазифасини ҳам ўтамоқда.

Kabul Dreams гуруҳи солисти Сулаймон Қардошга ўз саволларингизни пастдаги махсус форма орқали жўнатишингиз ёки uzbek@bbc.co.uk электрон манзилига юборишингиз мумкин.

Саволларингизни кутамиз.

Your contact details
Disclaimer

Бу мавзуда батафсилроқ