Жанубий Корея мўъжизаси

Жанубий Корея  дунёда гуркираб ривожланаётган йирик иқтисодлардан бири Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP
Image caption Жанубий Корея эришган бойлигини деярли йўқ нарса ўстида яратди

Корея уруши 1953 йили тугади. Бироқ иккала тараф ҳам тинчлик битимини расман имзоламасдан, оташкесим эълон қилишган. Уруш оқибатида Жанубий Корея иқтисоди бутунлай вайрон бўлган эди ва ялпи ички махсулоти миқдори аксар Африка мамлакатларидан ҳам паст эди.

Бугун Жанубий Корея дунёда гуркираб ривожланаётган йирик иқтисодлардан бири.

Бу каби юксак ютуқларга мамлакат кам табиий бойликлари билан ҳам эриша олди. Ҳозирда бу ўлка нефт импорт қилаётган мамлакатлар орасида тўртинчи ўринни эгаллаб турибди.

Жанубий Кореянинг иқтисодий феноменини қандай тушунтириб бериш мумкин?

Сеулда жойлашган жойлашган Ихва университети профессори Жаспер Ким ютуқларга эришиш жараёнида етакчи роль ўйнаган учта муҳим омилни таъкидлаб ўтди.

Image caption Ихва университети профессори Жаспер Кимга кўра учта муҳим омил Корея иқтисодида етакчи роль уйнаган

Ўз кучига таяниш

Жанубий Корея бугунги кунда эришган бойлигини деярли йўқ нарса устида яратди, деб айтиш мумкин. Бироқ бу мамлакат ўзининг ягона захирасини усталик билан ишга солди. Бу - унинг аҳолиси, одамлар – инсоний захиралардир.

Ҳам ҳукумат, ҳам аҳоли иш кучи ўта маълумотли бўлишининг аҳамиятини яхши англаб олиб, миллий малака ошириш дастурига барча воситаларини ташладилар.

Амалга оширилган дастур катта мувафақиятларга етаклади. Бунинг натижасида мамлакатда юқори маълумотли ва ўта малакали муҳандис ва хизматчиларнинг бутун бошли армияси пайдо бўлди. Улар ишлаб чиқариш тизимининг пойдеворини ташкил этдилар. Ўз навбатида иқтисод бу кучга таяниб гуркираб ривожлана бошлади.

Эришилган мақсад ҳар қандай чорани оқлайди

1961 йили мамлакатда содир бўлган ҳарбий тўнтарув оқибатида Президент Пак Чон Хи ҳокимиятга келди. У давлат тепасида ўн саккиз йил ўтказган давр муддатида индустриал такомиллаштиришга қаратилган дастур тўлиқ амалга оширилиб, бугунги кундаги тараққиётга олиб келди.

Шу билан бир вақтда у қаттиққўл сиёсат тарафдори эди. Мамлакатда ҳарбий ҳолат ўрнатган ва кўпроқ ваколатларни қўлга киритиш мақсадида конституцияни ўзгартирган сиёсатчи сифатида ҳам тарихда қолди.

Бироқ қўлидаги бор ҳокимиятдан фойдаланиб, у коррупцияга ботган, деб ўйлаган маҳаллий корчалонларни мамлакат саноатига, хусусан кемасозликка сармоя киритишга мажбур қилган эди.

Профессор Кимга кўра, бугун замонавий Корея жамияти, бир томондан, Пакнинг бошқарув усулини қабул қила олмайди. Бироқ, бошқа томондан, айнан ушбу бошқарув усули урушдан вайрон бўлган мамлакат иқтисодини 1960-70 йилларда оёққа турғазишда ўзини оқлаган.

Пакнинг диктаторлик бошқаруви 1979 йили унинг ўлдирилиши билан тугаган. Жанубий Кореяни ҳозирда унинг қизи Пак Кин Хе бошқариб келади.

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP
Image caption Президент Пак қизи Пак Кын Хе билан 1977 йилда

Бизнес - оилавиий иш

Жанубий Корея эришган иқтисодий ютуқларни «Чеболь» деб ном олган тизимсиз тасаввур қилиш қийин. Мазкур тизим расман мустақил бўлган бир неча ширкатлар гуруҳи битта оиланинг маъмурий ва молиявий назорати остида бўлишини ифодалайди.

Жаҳонда бундай тизимлардан энг машҳури - "Самсунг" корпорацияси 1938 йилдан бошлаб Ли оиласининг қўлидадир. Унинг ҳозирги раҳбари 72 яшар Ли Гон Хи бошқарув жиловини ўз отасидан 1987 йили қабул қилиб олган эди. Унинг энг муносиб вориси 46 ёшли ўғли Ли Джэ Ён деб ҳисобланади.

Ғарб бизнес доираларида йирик корпорацияни бошқарган шахснинг ўғли мудирлар кенгашига энг муносиб раҳбар бўла олади деган ғоя жуда зарарли деб саналади.

Бироқ, кореяликлар онгида, ҳокимиятнинг бевосита меросхўрга ўтиши барқарорликни таъминлайди, деган қараш чуқур илдиз ортган. Ва бундай қарашни кўплаб шарҳловчилар Корея мўъжизасининг муҳим бир омили деб таърифлайдилар.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters
Image caption "Самсунг" корпорацияси 1938 йилдан бошлаб Ли оиласининг қўлида

Мисол учун профессор Кимнинг айтишича, мазкур оилаларда фарзандларни ёшлигидан бошқарувга ўргатиб келишади.

Бироқ корпоратив бошқарувнинг "ирсий" тамойили, яъни авлоддан-авлодга мол-мулки ўтказилиши яқин келажакда жиддий тўсиқларга дуч келиши мумкин: ўтган йили май ойида "Самсунг" раҳбари Ли Гон Хи тўсатдан шифохонага ётқизилди.

Ва агар у бошқарув жиловини ўз ўғлига расман топширмасдан туриб ўлиб қолганида, унинг меросидан олинадиган солиқ 5 миллиард АҚШ долларини ташкил этар эди.

Бундай йирик маблағни қўлдан бой бериш эса ҳар қандай корпоратив меросхўрлик поясига болта уриши табиий.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз телефонимиз - +44 7858 860002

Your contact details
Disclaimer

Бу мавзуда батафсилроқ