Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Санкт-Петербургда уй-жой ижараси ҳақи пасаймоқда

Россиядаги иқтисодий инқироз ҳамда муҳожирлар учун жорий қилинган патент ҳақи Санкт-Петербург шаҳридаги ўзбекистонлик муҳожирларнинг камида 30 фоизини чиқиб кетишга мажбур қилган, натижада шаҳарда уй-жой ижараси ҳақлари пасайиб кетаяпти.

Бу ҳақда Санкт-Петербургда уй-жой ижараси билан шуғулланадиган ёш ўзбекистонлик Би-би-си билан суҳбатда айтди.

У ўз исми-шарифини ошкор этмаслик шарти билан муҳожирлар камайишининг ижара бизнесига таъсири ҳақида ҳикоя қилиб берди.