Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Инсон ҳуқуқлари фаоллари - кеча ва бугун

Би-би-си суҳбатлашган ғарблик инсон ҳуқуқлари фаоллари ва журналистларнинг аксарияти Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари вазияти ҳамон абгорлигича қолаётганини айтишади. Инсон ҳуқуқлари бўйича БМТ қўмитасининг июл ойида кечган сессиясида Ўзбекистон томони бирор бир масалада мутахассислар ва фаолларнинг танқидларини қабул қилмаган. "True Heroes Films" ва Би-би-си Ўзбек хизмати ана шу йиғинда иштирок этган фаоллар, мутахассислар ва Ўзбекистон вакилларининг чиқишлари асосида видеолавҳалар тайёрлаган.