Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Аёл ва Ҳаж

Шу кунларда муқаддас Ҳаж зиёратини адо этган ўзбекистонлик ҳожилар ўз уйларига қайтдилар.

Ҳаж синовларидан, хусусан фалокатли издиҳомдан омон қолган ҳожилар, уларни зиёрат қилиш учун келган яқинлари ва қариндошлари давраларида ўз таассуротлари билан ўртоқлашмоқдалар.

Ҳаж мавзуси нозик бўлгани сабаб, аксар номақбул амаллар ҳақида гапирмасликка ҳаракат қилишади.

Бундай “ёпиқ” мавзулардан – Ҳаж ва Умра зиёратларида аёллар дуч келган жинсий тегажоқликдир.

Яқинда Саудия Арабистони матбуотида Саудия полицияси Мино водийсида ибодат қилаётган аёлларга жинсий тегажоқлик қилган бир эркакни ҳибсга олгани хақида хабар тарқатилганди.

Ўз умридаги асосий ибодатларни адо этаётган муслима аёл одам тиқилинч жойда, бегона номаҳрам эркаклар орасида ўзини қандай ҳис қиларкан?

Бу йилги аёл ҳожилар билан тошкентлик Шоира Содиқбекова суҳбатлашган.

Шоира опанинг ўзи икки йил олдин Умра зиёратини бажариб қайтган.

BBCUzbek Шоира опа билан боғланиб, аввалига ўзбекистонлик ҳожиларнинг таассуротлари ҳақида сўради.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio