Китоб фестивали ҳақида 5 факт

Фото муаллифлик ҳуқуқи bbc

Очиқ Марказий Осиё Китоб Фестивали ҳақида билиш керак бўлган 5 факт

Биринчи факт

Фестивал 2012 йилдан бошлаб ҳар йили ўтмоқда. Илк фестивални Қирғизистоннинг собиқ Президенти Роза Отунбаева очиб берган;

Иккинчи факт

Фестивал интернетдаги конкурс орқали бошланади, ҳар йили фестивалга юборилган адабий асарларни 500 мингдан ортиқ ўқувчи ўқийди;

Учинчи факт

Фестиваллар давомида 38 инглиз тилида китоб чоп этилган ва буларнинг тақдимоти бўлиб ўтган;

Тўртинчи факт

Фестивал конкурсига ўтган 4 йил ичида 1500 асар 35 мамлакатдан юборилган;

Бешинчи факт

Фестивалнинг шарафли меҳмонларни сифатида машҳур ёзувчилар Леон Вишневский (Полша), Элчин Сафарли (Озарбайжон), Георгий Пряхин (Россия), Эркин Аъзам (Ўзбекистон), Қазат Аҳматов (Қирғизистон) ва бошқалар қатнашишган.