Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

"Риштонда 15 йилдан бери ичимлик суви йўқ эди"

Ўзбекистон аҳолиси учун кўпроқ мавсумий бўлган ёқилғи, электр муаммолари билан бирга ичимлик суви муаммоси ҳам яхши таниш.

Йирик шаҳарларда ичимлик суви таъминоти нисбатан узлуксиз бўлса ҳам, охирги йилларда унинг сифати ёмонлашгани ҳақида айтилади.

Баъзи вилоятларда эса ичимлик суви жўмракдан фақатгина муайян соатларда оқади.

Охирги вақтларда махсус машиналарда сув олиб келиш ва ҳатто уни сотиб олиш каби ҳолатлар ҳам кузатилган.

Би-би-си билан суҳбатда Фарғона вилоятининг Риштон шаҳри яшовчисининг айтишича, охирги 10-15 йил мобайнида шаҳарнинг кўплаб қисмларида ичимлик суви тизими деярли ишламаган.

Аҳоли учун ичимлик суви цистерналар ортилган тракторларда олиб келинган ва сотилган.

У ҳам том маънодаги қайта ишланган ичимлик суви эмас, дарёдан тўғридан-тўғри олиб келинган сувдир.

Лекин ҳозирда ичимлик суви тизимини қайта ишлаш лойиҳаси амалга оширилмоқда ва аҳоли келгуси йили жўмраклардан сув кела бошлашига умид қилмоқда.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз -telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio