Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Euro 2016: Насиба Абдуллаева кимга ишқибозлик қилмоқчи?

Image caption Таниқли хонанда Насиба Абдуллаева

Ўзбекистон Халқ артисти, таниқли хонанда Насиба Абдуллаеванинг айтишича, футбол бўйича Оврўпо чемпионати давомида оила бўлиб Англия миллий терма жамоасига ишқибозлик қилишмоқчи.

Англия эса, чемпионат доирасидаги илк учрашувини бугун Россияга қарши ўтказади.

Бу - Англия миллий терма жамоасининг ўз тарихида тўққизинчи бор Оврўпо чемпионлиги учун кураши бўлади.

Икки рақиб миллий терма жамоа ўртасидаги учрашув Марселдаги "Велодром" стадионида бўлиб ўтади.

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

Аллақачон мухлислари ўртасида қатор зўравон тўқнашувларга сабаб бўлиб улгурган ўйин британ вақти билан кечки соат 20:00 да бошланади.

Албания ва Швейцария ўртасидаги бугуннинг илк учрашуви эса, аллақачон поёнига етиб бўлди.

Унда 0:1 ҳисоби билан швейцарияликларнинг қўллари баланд келди.

Бугун Уэльс ва Словакия ҳам бир-бирларига қарши тўп суришади.

Футбол бўйича бу йилги Оврўпо биринчилиги кеча жума куни Парижда очилган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

Чемпионатнинг илк учрашуви мезбон Франциянинг Руминия устидан 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якун топганди.

Мезбон Франция Президенти Франсуа Олланд бугун қитъа биринчилигининг силлиқ бошланганидан ўз мамнуниятларини изҳор этган.

Бу йилги Оврўпо чемпионати хавфсизлик, ёмон об-ҳаво ва оммавий норозиликлар билан боғлиқ жиддий хавотирлар манзарасида бошланган.

Испания кетма-кет учинчи бор Оврўпо чемпионлигига кўз тиккан бўлса, бошқа томондан, амалдаги жаҳон чемпиони Олмония ва мезбон Франция ҳам бўш келишмоқчи эмас.

Бу йилги Оврўпо чемпионати ҳам Ўзбекистонда катта қизиқишга сабаб бўлган, шу кунларда футболга ихтисослашган барча интернет нашрлари ва оммавий-ахборот воситаларининг бош мавзусига айланган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty

Худди шу манзарада Оврўпо чемпионлиги учун курашини бошлажаяк севимли миллий терма жамоаларига жон диллари билан ишқибозлик қилмоқчи бўлаётган таниқли шахсиятлар ҳам озмунча эмас.

Англия миллий терма жамоасини янги Оврўпо чемпиони сифатида кўриш истагини изҳор этган суҳбатдошимиз - юлдуз хонанда Насиба Абдуллаева ашаддий футбол ишқибози бўлган суҳбатдошларимизнинг биринчиси бўлади.

Агар, Насиба Абдуллаева нега 24 та иштирокчи миллий терма жамоа орасидан айнан Англияга ишқибозлик қилмоқчи бўлаётганига қизиқиб қолган бўлсангиз, хонанда билан суҳбатимизни назардан қочирманг.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondonbbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.