Euro 2016: Португалия финалда

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty

Ўзбекистонда ҳам мухлислари озмунча бўлмаган юлдуз Криштиану Рональдунинг миллий терма жамоаси дастлабки ярим финал учрашувида Уэльсни 2:0 ҳисобида мағлуб этди ва бу йилги футбол бўйича Оврўпо чемпионатининг финалига чиқди.

Биринчи ярим финалчини аниқлаб берган ҳал қилувчи учрашувда ҳисобни айнан Криштиану Рональду очди.

Рональду 50-дақиқада ўзининг клубдоши ("Реал"(Мадрид) Гарет Бейл миллий терма жамоасининг дарвозасини аниқ нишонга олди.

Орадан бор-йўғи 3 дақиқа ўтиб, Нани ҳисобни 2:0 га етказди.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty

Учрашувнинг қолган вақтида эса, ҳисоб ўзгармади.

Гарет Бейлнинг майдонда намойиш этган ажойиб ўйинига қарамай, 1-бўлимда ҳисоб очилмади.

2-бўлимда эса, ташаббусни Криштиану Рональду ўз қўлига олди.

Дастлабки тўп муаллифига айланганига қарамай, Рональду ўйин якунига қадар Уэльс дарвозасини тинч қўймади.

Ҳисобнинг янада ошишига эса, Уэльс дарвозабони йўл қўймади. Маҳоратли ўйин намойиш этди.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty

Бу - 1960 йилдан буён Португалиянинг иккинчи бор футбол бўйича Оврўпо чемпионатининг финал босқичига чиқиши бўлади.

Миллий терма жамоа илк ва сўнгги бор 2004 йилда бунга муваффақ бўлган, аммо 0:1 ҳисобида Юнонистонга енгилиб, иккинчи ўрин билан кифояланишга мажбур бўлганди.

Жорий йилдагиси билан қўшиб ҳисоблаганда эса, бу - Португалиянинг ўз тарихида бешинчи бор қитъа биринчилигининг ярим финалига чиқиши бўлганди.

Миллий терма жамоа сўнгги бор ярим финалда 2012 йилги Оврўпо чемпионатида тўп сурган, аммо пенальтилар сериясида амалдаги Оврўпо чемпиони Испанияга ютқазган, алал-оқибат 3-ўрин билан қаноатланишдан ўзга чораси қолмаганди.

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

Таъкидлаш жоиз, эришган шунча ютуқлари манзарасида Оврўпо чемпиони бўлиш шарафи Португалияга ҳалича насиб этмаган.

Гуруҳ босқич саралаш беллашувларида учраган кескин танқидларга қарамай, миллий терма жамоанинг бу йилги ютуғида юлдузи Криштиану Рональдунинг заҳмати озмунча бўлмаган.

Бошқа томондан, футбол бўйича бу йилги Оврўпо чемпионатининг ярим финалига чиқиш билан Уэльс дебьютант беш миллий терма жамоа орасидан энг яхши натижа кўрсатган.

Илк бор қитъа биринчилигининг нимчорак, чорак ва ярим финалларига кўтарилиш билан миллий терма жамоа ўзи учун ҳам тарихий натижа қайд этган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи GETTY IMAGES

Иккинчи ярим финал учрашуви эса, 7 июл куни мезбон Франция ва амалдаги жаҳон чемпиони Олмония ўртасида бўлиб ўтади.

Янги Оврўпо чемпионини аниқлаб берувчи финал учрашуви якшанба - 10 июл кунига режаланган.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.