Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Нуҳ пайғамбар кемаси нусхасини ясадилар

АҚШнинг Кентукки штатидаги Уилямстаун шаҳрида Нуҳ пайғамбар кемасининг нусхасини ясадилар.

7 июл куни Нуҳ пайғамбар кемасининг жамоатчиликка таништириш маросими бўлди.

Кемани томоша қилишга кўп сонда одамлар йиғилдилар.

Ёғоч кемани ясаш 100 миллион долларга тушди, демоқдалар ташкилотчилар.

Кеманинг узунлиги 155 метр, эни 26 метр.

Унинг ичида насронийлик музейи, театр ва ресторан жойлашган.

Нуҳ пайғамбар ўзи билан бирга олган деб кўриладиган ҳайвонларнинг ҳақиқий катталикдаги ҳайкаллари ўрин олган.

Мусулмонлар ҳам Нуҳ пайғамбарнинг Оллоҳнинг амри билан улкан кема қургани, дунёда бор ҳайвонлардан бир нусхадан кемасига олгани, бутун дунёни сув босиб фақат пайғамбар кемасида бўлганлар тирик қолганига ишонадилар.

Шарҳсиз видео.