Ўзбекистон ва дунё: Сиз неча йил умр кўришингиз мумкин? Билишни хоҳлайсизми?

Дунё бўйлаб инсонларнинг умр узунлиги кўпайган. Мисол учун, 2016 йили туғилган инсонлар ўзидан 25 йил олдин дунёга келганларга нисбатан 7 йил узоқ умр кўриши мумкин.

Ўзингиз ҳақидаги маълумотни киритинг ва шундан сўнг ўзингизга тенгдош инсонларнинг мамлакатлар ва жинслар бўйича кутилаётган умргузаронлигини билиб олишингиз, шунингдек, ўз умрингизни неча йилида саломатлигингиз яхши бўлиши кутилаётганидан бохабар бўлишингиз мумкин.

Агар сиз Буюк Британияда яшаётган бўлсангиз, Бирлашган Қироллик таркибидаги ҳудудларни киритишингиз талаб қилинади. Масалан, Англия, Уэльс, Шотландия ёки Шимолий Ирландия, деб.

Дунёда инсоннинг кутилаётган ўртача умри 72 ёшни ташкил этади, деб кўрилади - эркакларники 70, аёлларники 75. Аммо бу рақам йил сайин ўзгариб бормоқда. Мисол учун, бугун 69 ёшда бўлган инсон ўртача яна 17 йил умр кўриши мумкин.

Агар калькулятор ишламаса, қуйидаги ҳаволага босинг

Ушбу калькулятор "Хасталикларнинг глобал тадқиқоти - 2016" кўрсаткичларига асосланган.

Кутилаётган умр узунлиги - инсоннинг ёши, жинси ва яшаб турган мамлакатига оид статистик маъмулотларга асосланган рақам.

Умр узунлиги калькуляторини тузишда 2016 йилдаги маълумотларга таянилган. "Хасталикларнинг глобал тадқиқоти - 2016"да кутилаётган умр узунлиги турли ёш гуруҳлари орасидаги ўлим кўрсаткичларига асосланади.

Кутилаётган умр узунлиги турли ёшдаги инсонларда турлича бўлиши мумкин. Бундаги ҳисоб-китобларда инсоннинг аллақачон маълум бир ёшга кирганлиги инобатга олинган. Мисол учун, 2016 йили Мексикада туғилган қизалоқ 79 йил умр кўриши мумкин. 2016 йили ёши 65 бўлган аёл эса 84 ёшгача яшаши мумкин. Бу аёл учун кутилаётган умр узунлиги юқорироқ, чунки у бунгача 65 йил яшаб қўйган.

Калькулятордаги умр узунлиги кўрсаткич энг яқин рақамга яхлитланган.

Инсон қолган умрининг яхши соғлик билан яшаб ўтишига оид рақам эса кутилаётган умр узунлиги кўрсаткичига асосланган.

Ушбу калькулятор инсон умрининг бошидан охиригача туғилиш ва ўлим даражаси ўзгармай қолади деган ёндашув асосида тузилган. Яъни, илм-фан, хусусан, тиббиёт ёки фармацевтикада саратон ёки бошқа оғир хасталикларнинг давоси топилиши эҳтимоли ҳозирча инобатга олинмаган.

Сурат тагсўзи,

Умр узунлиги калькулятори

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг. Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek

Бу мавзуда батафсилроқ